Инфографика

Хоразм лазгиси: Ўйнамасанг ўйнатади

Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистон хореография санъатининг бой тарихида “Хоразм лазгиси” рақси алоҳида ўрин тутади, батафсил инфографикамизда танишинг.
Шу кунларда Хивада Хоразм лазги рақси халқаро фестивали бўлиб ўтмоқда. Лазги Ўзбекистон хореография санъатининг бой тарихида алоҳида ўрин тутади.
Ўзига хос ижро услуби ва жозибадорлиги унга нафақат республикада, балки хорижда ҳам шуҳрат қозонди. ЮНEСКО уни инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритди. Тадбир доирасида рақс санъатига бағишланган кўргазма павильонлари фаолият кўрсатади.
Шунингдек, иштирокчилар миллий чолғу асбоблари ва либослари, ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари, ҳайкалтарошлик, бадиий ва ҳужжатли фильмлар, аудио ва видео дисклар, китоблар, альбомлар, фотосуратларни намойиш этади.
Бу рақснинг ўзига хос хусусияти нимада ва нега у ўзбек маданиятининг дурдонаси деб аталади? Барча тафсилотлар бизнинг инфографикамизда.
Янгиликлар лентаси
0