Абдулазиз Камилов ташқи ишлар вазири лавозимидан озод қилинди

© Пресс-служба МИД УзбекистанаАбдулазиз Камилов принял участие в заседании Совета министров иностранных дел государств-членов Шанхайской организации сотрудничества в Душанбе
Абдулазиз Камилов принял участие в заседании Совета министров иностранных дел государств-членов Шанхайской организации сотрудничества в Душанбе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.04.2022
Oбуна бўлиш
ТИВ раҳбарининг вазифаларини бажариш Владимир Норов зиммасига юклатилди.
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. 2012 йилдан бери Ўзбекистон ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаб келаётган Абдулазиз Камилов лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда президентнинг тегишли фармони қабул қилинди.
Президент матбуот котиби хабарига кўра, Владимир Норов ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди ва унинг зиммасига Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажариш юклатилди.
© Sputnik / Рамиз БахтияровВладимир Норов
Владимир Норов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.04.2022
Владимир Норов
Абдулазиз Камилов эса президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
29 март куни Ташқи ишлар вазирлиги Абдулазиз Камилов даволаниш учун хорижга жўнаб кетганини маълум қилган эди.
1994-2003 йилларда ҳам Ўзбекистон ТИВни бошқарган Абдулазиз Камилов 2003-2010 йилларда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси бўлган, 2010-2012 йилларда Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари сифатида ишлаган, 2012 йилдан яна ташқи ишлар вазири сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Владимир Норов 1955 йилда Бухорода туғилган. Бухоро педагогика институтини битирган. У 2017—2019 йилларда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори лавозимида ишлаган.
У 2006-2010 йилларда ташқи ишлар вазири, кейин президентнинг давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси ва бошқа лавозимларда фаолият кўрсатган.
2019-2021 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби лавозимини эгаллаган. 2021 йил декабрида Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари лавозимига тайинланган эди.
Янгиликлар лентаси
0