Дунёда

Патрушев дунёда юқумли касаллик авж олишини АҚШ биолабораториялари билан боғлади

© Sputnik / Министерство обороны РФРабота полевой биолаборатории
Работа полевой биолаборатории  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Украина ҳудудидаги бу ноқонуний фаолиятнинг текширувлари АҚШ тадқиқотларининг асл башарасини кўрсатишини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Дунёнинг айрим мамлакатларида кузатилаётган юқумли касалликлар авж олиши АҚШ биолабораториялари фаолияти билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, СССР парчалангандан кейин америкаликлар собиқ иттифоқ республикалари ҳудудида биолабораториялари тармоқларини очишган. Патрушев Украина, Ўзбекистон, Қозоғистон, Грузия, Арманистон ва Озарбайжонни мисол тариқасида келтирди.
Патрушев у ерда АҚШ ва унинг югурдаклари “илмий тадқиқотларларни ниқоб қилиб олиб, ҳарбий-биологик фаолиятни олиб боришган” бўлишлари мумкинлигини истисно қилмади.
“Қатор мамлакатларда кузатилаётган юқумли касалликлар авж олиши ўша биолабораториялар фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлиши мумкин”, - деди Россия Хавфсизлик кенгаши котиби.
У Украина ҳудудидаги бу ноқонуний фаолиятнинг текширувлари АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг шунга ўхшаш тадқиқотларининг асл башарасини кўрсатишини қўшимча қилди.
Пентагон Украинадаги ҳарбий биологик дастури учун 200 млн доллардан ортиқ маблағ сарфлаган. Хусусан, вабо ва куйдирги патогенлари билан шуғулланадиган биологик лабораториялар ишига юз миллион доллардан ортиқ маблағ йўналтирилган. Улар бутун мамлакат ҳудудида 30 та биологик лабораториялар қурган.
Россия махсус операцияси бошлангандан сўнг, биологик қуроллар дастури билан боғлиқ барча маълумотлар, хавфли вирус патогенлари йўқ қилинди ёки Украинадан олиб кетилди. Шундай бўлсада Россия Мудофаа вазирлиги ушбу лабораториялар борасида кўплаб маълумотларни қўлга киритган.

Мавзуга оид:

Украинадаги биологик лабораторияларнинг ғарбий кураторлари маълум бўлди
Путин АҚШни Украинадаги биоишланмалар изини йўқ қилишга уринишда айблади
Нуланд Украинада биологик тадқиқотлар объектлари борлигини тан олди
Хитой АҚШдан Украинадаги биолабораториялар ҳақидаги маълумотларни очиқлашни талаб қилди
Янгиликлар лентаси
0