Аъзам Абдуллаев “Ўзкомназорат”га янги раҳбар бўлди

© Фото: "Узкомназорат"Аъзам Абдуллаев
Аъзам Абдуллаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.04.2022
Oбуна бўлиш
“Ўзкомназорат”нинг собиқ раҳбари Ғолибшер Зияев мамлакатда Telegram, YouTube, "Одноклассники" каби йирик ижтимоий тармоқлар блокланиши ортидан ишдан олинган эди.
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Аъзам Абдуллаев Ахборотлаштириш ва телекоммуникация соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг (“Ўзкомназорат”) бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Ҳукуматнинг тегиши қарори қабул қилинди, деб хабар қилди Адлия вазирлиги.
Аъзам Абдуллаев 1983 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2005 йилда Тошкент Давлат техника университети (бакалавриат), 2007 йилда Тошкент Ахборот технологиялари университети (магистратура)ни битирган.
Тайинловга қадар "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ бошқарув раисининг ахборот технологиялари ва маҳаллийлаштириш бўйича биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзкомназорат”нинг собиқ раҳбари Ғолибшер Зияев ўтган йил ноябрида нотўғри ва келишилмаган хатти-ҳаракатлари учун эгаллаб турган вазифасидан четлатилган эди. Ўшанда мамлакатда Telegram, YouTube, "Одноклассники" каби йирик ижтимоий тармоқлар фаолияти чеклаб қўйилган эди.
Янгиликлар лентаси
0