Видео

"Азов"* казармасидан Гитлернинг китоби топилди - видео

Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Гитлер қаламига мансуб "Майн кампф" китоби Россияда 2010 йилдан буён экстремистик адабиёт сифатида таъқиқиланган.
Мариуполдаги миллатчилар батальони "Азов"*нинг собиқ казармасида Гитлернинг Mein Kampf ("Менинг курашим") китоби топилди.
Россия Федерациясида ушбу китоб 2010 йилдан буён экстремистик адабиёт сифатида таъқиқланган. Уни тўлиқ ёки қисман олиб юриш, сотиш тарқтиш учун жиноий жавобгарлик белгилаган.
Маълумот учун, Россия "Азов"* батальонини миллатчилик ва фашизм ғояларини тарғиб қилиш фактларини бир неча бор аниқлашига ва далиллар келтиришига қарамасдан, АҚШ ва Ғарб давлатлари уларни "миллатчи эмас" дейишмоқда.
Ваҳоланки, қўлга олинган "Азов"* чилар ёнидан кўплаб миллатчилик ғоясини тарғиб қилиувчи экстремистик материаллар топилган. Ундан ташқари уларнинг танаси миллатчиликни акс эттирувчи татуировкалар билан қопланган.
* Россияда таъқиқланган экстремистик ташкилот.
Янгиликлар лентаси
0