Дунёда

Беларусь Россияга ҳар қандай техника етказиб беришга тайёр - Лукашенко

© Sputnik / Сергей Гунеев / Фотобанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин провел переговоры с президентом Белоруссии А. Лукашенко
Президент РФ В. Путин провел переговоры с президентом Белоруссии А. Лукашенко - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Беларусь Россия билан хоҳлаган вақтда, хоҳлаган йўналишда бугунданоқ ҳамкорлик қилишга тайёр, деди Беларусь раҳбари.
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко Ғарбнинг қатор компаниялари Россия бозоридан чиқиб кетаётган шароитда Минск Россияга ҳар қандай техника етказиб беришга тайёрлигини айтди. Бу ҳақида у Воронеж вилояти губернатори Александр Гусев билан учрашувда чоғида таъкидлади.
“Беларусь корхоналари Россияга ҳар қандай асбоб-ускуналарни етказиб беришга тайёр, айниқса Ғарб компаниялари мамлакатдан чиқиб кетаётган шароитда”, дея Лукашенконинг сўзларини келтиради “БелТа”.
Лукашенконинг таъкидлашича, Беларусь вақтида саноатни ривожлантириш учун ўз кучига таянган ва бундан ютқазмаганини вақт кўрсатмоқда.
“Бизда импортни ўрнини босиш масалалари Россиядагидек жиддий эмас (Санкциялар шароитида) . Сабаб шундаки, биз вақтида немисларники яхши, америкаликларники ҳам яхши дебкўп ишонганмиз. Лекин улар уч баробар қиммат эди, ҳозир эса - умуман йўқ. Мана, “шериклардан” умид қилиш нимага олиб келди. Улар шундай “шерикларки”, тиз чўктирмагунча, босим ўтказаверади. Шунинг учун биз Россия билан хоҳлаган вақтда, хоҳлаган йўналишда бугунданоқ ҳамкорлик қилишга тайёрмиз”, - дейди Беларусь Президенти.
Маълумот учун, Беларусь ва Ғарб давлатлари ўртасидаги муносабатлар 2020 йилги президентлик сайловларидан сўнг кескин ёмонлашди. Ўшанда рухсат этилмаган оммавий норозиликлар Беларусь ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тўхтатилган эди. Беларусь ҳукумати ушбу намойишлар хориждан бошқарилиб турганини бир неча бор таъкидлаган эди.
Шундан сўнг, Ғарб давлатлари Минскни сайловларни бузиш ва инсон ҳуқуқларини бузишда айблаб, Беларусь расмийлари, корхоналари, саноатларига нисбатан босқичма-босқич санкциялар жорий қилган эди.
Россия махсус операцияси

Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Владимир Путин ушбу операция мақсади "ДХР ва ЛХР фуқароларини Киев режими томонидан саккиз йил давомида амалга оширилаётган безорилик ва геноциддан қутқариш ва ҳимоя қилиш" деб атаган. Операция мақсади - “Украинани демилитаризация ва денацификация” қилиш.

Россия Мудофаа вазирлиги зарбалар фақат Украина ҳарбий инфратузилма ва қўшинларга зарба бермоқда. Тинч аҳоли турар жойларига зарба берилгани йўқ. Операциянинг биринчи босқичи 25 мартда якунланди - Украина жанговар салоҳияти сезиларли даражада пасайтирди.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0