Жамият

Эгизбулоқдаги селдан сўнг сув ва тупроқларда бактериялар аниқланмади

© Фото: Жиззах вилояти ҳокимлигиФоришда сел оқибатларини бартараф этиш ишлари
Форишда сел оқибатларини бартараф этиш ишлари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Селдан зарар кўрган ҳуддудаги хонадонлар дезинфекция қилинди. Уй ҳайвонлари эса қутуриш ва куйдиргига қарши эмланган.
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Эгизбулоқда олингaн тaҳлил нaмунaлaридa юқумли кaсaллик қўзғaтувчи вирус вa бактериялар aниқлaнмaди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги хабар бермоқда.
20 апрель куни кучли ёғингарчилик оқибатида Фориш тумани Эгизбулоқ қишлоғининг Боғистон ва Чўлпон кўчаларида жойлашган аҳоли турар-жойлари сел оқимларидан зарар кўрди.
Хабарда айтилишича, сел сувларининг бир қисми қишлоқнинг юқори қисмида жойлашган “Бойқўчқор ота” қабристонидаги 100 дан ортиқ қабрларга ҳам зиён етказди.
Эгизбулоқ қишлоғида ташкил этилган фавқулодда вазиятларни бартараф этиш штаби ҳудудда ўта хавфли юқумли касалликлар тарқалиши ҳамда заҳарланиш билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни олдини олиш бўйича бир қатор ишларни амалга оширди.
Фориш тумани ободонлаштириш бошқармаси ходимлари қабристонда зарар кўрган 62 та қабрдаги жасадларни санитария қоидаларига мувофиқ қайта кўмишди. Қабристон ҳудуди ободонлаштирилиб, селдан зарар кўрган ариқ ва сойлар тозаланди. Aйни пайтда қабристоннинг ёрдамчи биноси қайта тикланмоқда.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари эса зарарланган ҳудудларда тўпланган 46 та уй ҳайвонларининг жасадини санитария қоидаларига мувофиқ кўмишди. Ит ва мушуклар қутуришга қарши, йирик ҳамда майда шохли уй ҳавонлари куйдиргига қарши ваксина билан эмланди.
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан 1184 тоннадан ортиқ чиқинди тозаланди. Улар ўрнатилган тартибда зарарсизлантирилди. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси махсус техника ёрдамида қабристон, унинг атрофи ҳамда ҳайвон жасадлари кўмилган жойларни тўлиқ дезинфекция қилди.
Жиззах ва Самарқанддаги сел талофатлари ҳақида маълумот берилди
Селдан зарарланган аҳоли яшаш хонадонларида дезинфексиялаш ишлари олиб борилди. Уларга гуманитар ёрдамларар қабул қилиш, сақлаш ва тарқатиш жараёнида санитария талабларига риоя этилиши назоратга олинди.
Ҳозирда “Жиззах сув таъминоти” МЧЖ томонидан 4 та махсус техника ёрдамида аҳолига мунтазам равишда тоза ичимлик суви етказиб берилмоқда.
Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан 3 та тез тиббий ёрдам бригадаси ташкил этилган. Қишлоқ аҳолисини 158 нафар тиббиёт ходими тиббий кўрикдан ўтказмоқда.
Шу билан бирга, ҳудуддаги тоза сув, қабристондаги ариқ сувлари ҳамда тупроқ намуналари лаборатория текширувидан ўтказилди. Олинган хулосаларга кўра, барча таҳлил натижалари меъёрида эканлиги маълум бўлди. Юқумли касаллик қўзғатувчи вирус ва бактериялар аниқланмади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Эгизбулоқ” маҳалласида кучли сел оқибатларини бартараф этиш ва зарар кўрган маҳалла учун гуманитар ёрдам кўрсатиш ишлари бошланган эди.
Янгиликлар лентаси
0