Европалик тўрт харидор Россия гази учун тўловни рублда тўлади

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишЗапуск газопровода "Касимовское ПХГ - КС Воскресенск"
Запуск газопровода Касимовское ПХГ - КС Воскресенск - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.04.2022
Oбуна бўлиш
Яна ўн нафар европалик харидор Россия белгилаган тартибга кўра Газпромбанкда ўз ҳисоб-рақамини очган.
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Европадан бўлган тўрт харидор Россия гази учун тўловни рублда амалга оширди. Бу ҳақда 27 апрель куни “Bloomberg” ўз манбасига таянган ҳолда хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, ўн нафар европалик харидор Россия белгилаган тартибга кўра Газпромбанкда ўз ҳисоб-рақамини очган.
Таъкидланишича, Россия газини рублда сотиб олиши шарт бўлган “дўст бўлмаган” мамлакатлар рўйхатида 21 та давлат бор.
Аввалроқ Россиянинг "Газпром” компанияси Болгариянинг “Булгаргаз” ва Польшанинг PGNiG компанияларига тўловни белгиланган муддатда рублда амалга оширмаганлари сабаб газ етказиб беришни тўлиқ тўхтатган эди.
Австрия газ учун рублда тўлаш бўйича Россия шартларини қабул қилди
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин март охирида дўст бўлмаган барча давлатларга табиий газни фақат рублда сотишни назарда тутувчи фармонни имзолади.
Ушбу тартиб 1 апрелдан бошлаб кучга кирди ва тўлов амалга оширилмаган тақдирда газ етказиб берилмайди ва бу шерик мамлакатлар томонидан газ шартномалари бўйича мажбуриятларни бажармаслик деб ҳисобланади.
“Газпромбанк” хорижий харидорлар билан ҳисоб китоб қилиш учун махсус валюта ва рубль ҳисоб рақамлари очган. Бунда мижоз шартномада кўрсатилган валютада ҳисоб рақамига тўловни амалга оширади, банк эса уни Москва биржасида валютани сотиб, харидор ҳисоб рақамига рублда маблағ кирим қилади. Шу тарзда харидор газ етказиб берувчи билан ҳисоб-китобни амалга оширади.
Янгиликлар лентаси
0