Жамият

Фуқаровий қуролга оид қонунлар ўзгартирилади - Сенат

© Sputnik / Виталий Белоусов / Фотобанкка ўтишОхотничий карабин в оружейном магазине
Охотничий карабин в оружейном магазине - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистон фуқароларининг фуқаровий ов қуролини ва унинг ўқ-дориларини олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун ёш цензи 25 ёш этиб белгиланмоқда.
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Ўзбекистоннинг Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилмоқда. Ўзбекистон Сенати бугунги мажлисда қуролга оид айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунни муҳокама қилди.
Янги тартибга кўра, қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласини давлат томонидан тартибга солиш ва назоратни амалга ошириш функциялари Миллий гвардиядан Ички ишлар органларига ўтказилмоқда.
Шунингдек, амалдаги 2 та кодекс ва 6 та қонунга ўзгартишлар киритиш таклиф этилмоқда:
ўқотар бўлмаган қурол билан қонунга хилоф равишда муомалада бўлиш ёки қурол муомаласи қоидаларини бузганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарликлар назарда тутилмоқда;
Ўзбекистон фуқароларининг фуқаровий ов қуролини ва унинг ўқ-дориларини олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун ёш цензи 25 ёш этиб белгиланмоқда (амалдаги қонунчиликда йигирма бир ёш);
фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳадя этилишини тақиқлаш назарда тутилмоқда.
Янги қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон қонунчилигида сўнгги бор қуроллар тўғрисида ўзгариш 2020 йилда киритилган эди. Ўшанда Жиноят кодексининг 104 ва 105-моддаларининг иккинчи қисмидаги бандлар ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 14, 245, 287-моддалари тўлдирилиб, кодексга янги 185-2 ва 185-3-моддалари қўшилган эди.
Ушбу ўзгаришлар фуқаролар томонидан жамоат жойларида, шаҳар, шаҳар атрофига қатновчи, шаҳарлараро ва халқаро транспортда касбий ёки спорт фаолияти ёхуд маиший мақсадларда совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни очиқ ҳолда (ғилофсиз) олиб юриш учун жазо чоралари белгиланган эди.
Ўзбекистон Республикасининг Қурол тўғрисидаги қонуни 2019 йилнинг 27 июлида имзоланган эди. Унда илк бора фуқаровий, хизмат ва жанговар қурол тушунчалари киритилиб, қонун жиҳатидан уларнинг асосий фарқлари белгилаб қўйилган эди.
Янгиликлар лентаси
0