Иқтисод

Крипто–активлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режими жорий этилади

© Sputnik / Владимир Астапкович / Фотобанкка ўтишКриптовалюта биткойн
Криптовалюта биткойн - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Улар барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод этилади.
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Ўзбекистон Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги этиб қайта ташкил этилди. Шавкат Мирзиёев тегишли фармонни имзолади.
Қуйидагилар агентликнинг устувор вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди:
крипто-активлар айланмаси соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
крипто-активлар айланмаси соҳасида инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш;
крипто-активлар айланмаси соҳасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
давлат бошқаруви ва турли ижтимоий-иқтисодий соҳаларга маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиясини ва бошқа энг янги технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳаларни ташаббус қилиш ва илгари суришга кўмаклашиш.
Фармон билан киритилган ўзгартиришларга кўра, Агентлик крипто-активлар айланмаси соҳасига технологияларни жорий қилаётган юридик шахслар учун махсус ташкилий-ҳуқуқий шароит яратишни назарда тутувчи Крипто–активлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режимини (“Тартибга солиш қумдони” махсус режими) белгилайди.
Махсус режим иштирокчилари барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод этилади. Шунингдек, уларўз эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган ускуналар, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технологик ҳужжатлар, дастурий таъминот воситалари учун божхона тўловларини тўлашмайди.
Крипто-активлар соҳасидаги компаниялар ходимлари қабул қилинган 12,5 фоиз ўрнига 7,5 фоиз миқдорда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади. солиқ солиш мақсадида белгиланадиган жисмоний шахсларнинг умумий йиллик даромадлари ҳажмига киритилмайди.
Янгиликлар лентаси
0