Иқтисод

Ўзбекистонда “Татнефть” ёқилғи қуйиш шохобчалари кўпайиши кутилмоқда

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Фотобанкка ўтишАвтозаправочная станция "Татнефть"
Автозаправочная станция Татнефть - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
"Ўзбекнефтгаз" 7 та ёқилғи қуйиш шохобчаларини "Татнефть"га бериши мумкин.
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Ўзбекистон мамлакатда “Татнефть” ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини кенгайтиришни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Азим Ахмедхаджаев Тошкентда Татаристон бош вазири ўринбосари – саноат ва савдо вазири Альберт Каримов билан ҳамкорликни кенгайтириш масаларини муҳокама қилди.
“Қўшма ҳамкорликнинг муваффақиятли намунаси сифатида мамлакатда “Татнефть” ОАЖнинг ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини яратиш лойиҳасини келтириш мумкин. “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 7 та ёқилғи қуйиш шохобчаларидан иборат қўшимча рўйхат таклиф этилиб, ушбу лойиҳаларни баҳолаш бошланди”, - дейилган Энергетика вазирлиги хабарида.
"Татнефть" ОАЖ ўзбекистонлик ҳамкорлар билан фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда. Компания республикада ёқилғи қуйиш тармоқларини ривожлантириш лойиҳаларини амалга оширмоқда ва нефть қазиб олиш ва уни қайта ишлашда иштирок этиш ниятида.
“Татнефть” Ўзбекистонда ишлашни давом эттиради
Янгиликлар лентаси
0