Россия

Россия Жаҳон туризм ташкилотидан чиқди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Фотобанкка ўтиш70-я сессия Генеральной Ассамблеи ООН
70-я сессия Генеральной Ассамблеи ООН - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия раҳбарияти хулосасига кўра UNWTO фаолияти сиёсийлашган бўлиб, айрим мамлакатлар манфаати йўлида бошқаларга нисбатан камситиш очиқ қўллаб-қувватланмоқда.
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Россия БМТнинг Жаҳон туризм ташкилотидан чиқишга қарор қилди. Чунки ташкилот сиёсийлашган ва айрим давлатларга нисбатан камситишларни қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлигининг чоршанба куни тарқатган баёнотида хабар қилинган.

“Биз UNWTO аслида ундан ўз манфаатлари йўлида фойдаланаётган бир қатор аъзо давлатлар томонидан монополлаштирилганини айтишга мажбурмиз. Россияга қарши оммавий ташвиқот, шантаж ва аъзо босим ўтказиш йўли билан UNWTO Россиянинг аъзолигини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни илгари сурмоқда, биз буни ташкилотнинг фаол аъзосини қўпол равишда жазолаш учун ноқонуний ва сиёсий мақсадли қадам деб биламиз”, дейилади баёнотда.

Қайд этилишича, Россия Федерацияси сиёсийлашган ва камситишларни очиқ қўллаб-қувватлаётган UNWTO’да ишлашни давом эттиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисобламайди ва шу муносабат билан Жаҳон сайёҳлик ташкилотидан чиқишга қарор қилган.
БМТ Бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррикнинг айтишича, Россиянинг UNWTO’даги аъзолиги тўхтатилиши тизим фаолияти учун зарарли намуна яратиши мумкин.
Низомга кўра, чиқариб юбориш тўғрисидаги қарор дарҳол кучга киради, ихтиёрий равишда чиқиш эса бу ҳақда сўров берилганидан кейин бир йил ўтгач қабул қилиниши мумкин.
Март ойи бошида Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Ижроия кенгаши Россиянинг аъзолигини тўхтатиб қўйиш масаласини муҳокама қилиш бўйича биринчи йиғилиш ўтказди. Гватемала, Литва , Польша , Словения ва Украинада ҳарбий махсус операция бошланганидан кейин шундай ташаббус билан чиққан эди.
Маълумот учун, БМТ томонидан ташкил этилган Жаҳон туризм ташкилоти 157 та давлат, олти ҳудуд, иккита доимий кузатувчи ва 500 дан ортиқ аъзолардан иборат. Россия мазкур ташкилот 1975 йил аъзо бўлган. 2007-2011 йилларда Россия ташкилот Ижроия кенгаши аъзолигига сайланган.
Янгиликлар лентаси
0