Техникум битирувчилари учун ОТМдаги таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди

© SputnikАбитуриент подает документы в НИЯУ "МИФИ"
Абитуриент подает документы в НИЯУ МИФИ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.04.2022
Oбуна бўлиш
Техникумни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ОТМга имтиҳонларсиз кириши мумкин.
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Техникум битирувчилари ОТМларнинг 2-босқичидан ўқишни давом эттириши мумкин бўлган ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.
Ушбу рўйхат орқали техникум битирувчилари олий таълим муассасаларининг қайси бакалавриат таълим йўналишларида ўқишни давом эттиришларини билиш мумкин.
Маълумот учун, 2022/2023 ўқув йили қабулидан бошлаб техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали ОТМ 2-босқичдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга.
Бутун ўқиш даврида ўқув семестрлари якунига кўра “5 (аъло)” ва “4 (яхши)”, бироқ ўзлаштириш баҳоларининг камида 50 фоизи (тиббиёт олий таълим муассасалари учун камида 85 фоизи) “5 (аъло)” бўлган битирувчиларгина техникумни муваффақиятли тамомлаганлар тоифасига киради.
Суҳбат жараёни ҳар йили 10 августдан 25 августгача, ОТМ томонидан белгиланган муддатда, Суҳбат комиссияси таркибининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ўтказилади.
Ушбу тартиб техникумни тамомлаган йилдан бошлаб икки йил мобайнида татбиқ этилади.
Янгиликлар лентаси
0