Жамият

Тошкентда насронийлар байрамида қўшимча автобус қатнови йўлга қўйилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровВозобновление движения общественного транспорта в Ташкенте
Возобновление движения общественного транспорта в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Автобуслар Тошкентдаги метро станциялари ва аҳоли кўп йиғиладиган бекатлардан 1-, 2-, 3-сонли қабристонларгача қатнайди.
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Тошкентда 3 май куни насронийларнинг “Ота-оналарни хотирлаш” (Радоница) байрами ўтказилиши муносабати билан автобусларнинг бир кунлик йўналишлари йўлга қўйилади.
Қўшимча йўналишлар тадбирда иштирок этувчи аҳолини транспортга бўлган эҳтиёжини қондириш ва йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.
Автобуслар Тошкентдаги метро станциялари ва аҳоли кўп йиғиладиган бекатлардан 1-, 2-, 3-сонли қабристонларгача қатнайди.
Улар ўз ишини соат 7:00 дан 18:00 га қадар давом эттиради.
Йўналиш рақами:
К-1 (Машинасозлар метроси-1-сонли қабристон (Боткин)
К-2 (Олмазор метроси-2-сонли қабристон (Дўмбиробод)
К-3/1 (Буюк ипак йўли метроси-3-сонли қабристон (Ўртасарой)
К-3/2 (Қўйлиқ деҳқон бозори-3-сонли қабристон (Ўртасарой)
Маълумот учун, Насроний динининг “Ота-оналарни хотирлаш” (Родительский день, Радоница) кунида қабристонлар зиёрат қилинади. Унинг санаси Пасха байрамига боғлиқ ва у бу йил 3 майга тўғри келмоқда.
Янгиликлар лентаси
0