"Активларини мусодара қилиш": АҚШ ўз мақсадлари учун қанча Россия пулини сарфлаши мумкин

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишДоллары США.
Доллары США. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2022
Oбуна бўлиш
ҚШ Конгресси музлатилган Россия маблағларидан Украинани қўллаб-қувватлашга рухсат берувчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Пуллар Украинага етиб келадими?
ТОШКЕНТ, 29 апр - Sputnik, Михаил Катков, Алена Казакова. Америкаликлар ҳибсга олинган Россия активларидан Украинага ёрдам бериш учун икки миллион доллар юборишга қарор қилишди. Бу АҚШ томонидан бировнинг мулкини илк бор тортиб олиш эмас: Афғонистондан 7 миллиард, Эрондан - ундан ҳам кўп мулк тортиб олинган. Вашингтон иштаҳага кирса, Москва кўп нарсани йўқотиши мумкин.
Мажбурий ёрдам
АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси музлатилган Россия маблағларидан Украинани қўллаб-қувватлаш ва “Россияни демократлаштириш” учун фойдаланишга рухсат берувчи қонун лойиҳасини маъқуллади (417 конгрессмен ёқлаб, саккиз нафари қарши овоз берган).
Дастлаб учун улар президент Жо Байденни санкциялар остида ҳибсга олинган ҳашаматли буюмларни сотишга чақиришди, деб ёзади The New York Times. Тўғри, актив эгаларини ушбу ҳаракатларга эътироз билдириш ҳуқуқидан маҳрум қилувчи қонун лойиҳаси ўтмади, лекин қувонишга ҳали эрта.
Байден россиялик олигархларга қарши курашиш учун Конгрессга таклифлар пакетини юбораётганини айтди. "Биз уларни тўплаган пулларидан маҳрум қилиш учун ҳамма нарсани қиламиз... Мулкни тортиб олиш ва мусодара қилишнинг янги механизмлари яратилади. Биз, олигарлар активларни сотишда тушган маблағ тўғридан-тўғри Украинага етказилган зарарни қоплашга юборилиши учун биз ҳамма нарсани қиламиз”, деди Байден.
Бундан ташқари, Давлат департаменти Россияни терроризм ҳомийси сифатида тан олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова Москва Вашингтоннинг барча қарорларига, ҳаттоки бундай "аҳмоқона" қарорларига ҳам жавоб беришга ваъда берди.
Апрель ўрталарида АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан музлатилган активлар россиялик тадбиркорларга қайтарилмаслигини айтди. Шу билан бирга, унинг ўзи буни "қўлга киритиш" деб таснифлаган.
Бу йўлда Вашингтон, катта эҳтимол билан, икки миллион билан чекланмайди. Америкаликлар Россия Марказий банкига тегишли бўлган уч юз миллиард долларни ҳам музлатиб қўйишган. Ушбу маблағлар Федерал Резерв тизими ҳисоб рақамларида.
Давлат департаменти раҳбари Энтони Блинкен Оқ уй уларни Киевга қандай жўнатиш масаласини кўриб чиқаётганини яширмайди. Бунга ҳозирча айрим ҳуқуқий нормалар тўсқинлик қилмоқда.
Зеленскийнинг иштаҳаси янада катта: у Россия Марказий банки ва миллиардерларнинг маблағларидан 400 миллиард долларга умид қилмоқда.
Куппа-кундуз куни амалга оширилаётган талончилик
Ўтган йили расмий ҳукумат Толибондан қочиб кетганда, америкаликлар Афғонистоннинг 7 миллиард долларини музлатиб қўйган эди. Улар бу Кобулга босим ўтказиш учун дипломатик дастак бўлиб хизмат қилишини айтишган.
Маблағларнинг бир қисми 2001 йил 11 сентябрдаги терактдан жабрланган оилаларга компенсация тўлаш учун юборилган, қолган қисми гуманитар ёрдамга йўналтирилади. Толибон буни талончилик деб атади, аммо Вашингтон умуман хижолат тортмади. Улар буни АҚШ ва иттифоқчиларнинг Афғонистон иқтисодиётига йигирма йиллик сармоя киритганини рўкач қилишди.
Ҳатто БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ҳам бу пулни қайтаришни талаб қилган эди, чунки мамлакат ўта қалтис вазиятда қолган эди.
Бундан ташқари, америкаликлар Афғонистонга худди шу етти миллиардга лойиқ ҳарбий техника ташлаб кетишган, CNN хабарига асосан. АҚШ чиқиб кетганидан сўнг, Пентагоннинг қонунчиларга берган ҳисоботига кўра, ҳарбий самолётлар ва транспорт воситалари, қурол-яроғ, ўқ-дорилар ва алоқа воситалари Толибон* қўлига ўтган.
Эронга эса - ҳеч нарса берилмаган. 1979 йилги Ислом инқилобидан кейин музлатилган активлар 100-120 миллиард долларга баҳоланмоқда. Бундан ташқари, маблағлар нафақат АҚШда, балки Хитой, Жанубий Корея, Люксембург, Япония ва Ироқда ҳам мавжуд. Унинг асосий қисми нефтдан олинган даромадлар.
Эрондаги инқилоб натижасида Вашингтонга дўст бўлган Шоҳ Муҳаммад Паҳлавийни ағдарди. АҚШнинг Теҳрондаги элчихонаси эгаллаб олинди, 66 нафар америкалик гаровга олинди. Улардан охиргиси 1981 йил охирида қамоқдан чиқарилган.

Судсиз сўроқсиз - пуллар тортиб олинди

"АҚШнинг бундай ҳатти-ҳаракатлари ҳеч қандай халқаро ҳуқуқ нормаларида белгиланмаган. Шубҳасиз, улар ушбу йўналишдаги фаолиятини бундан кейин ҳам давом эттиради. Илгари мумкин эмас бўлиб туюлган қадамлар қўйилмоқда, - дейди халқаро ҳуқуқшунос Дмитрий Романенко. - Албатта, бунга жавоб чоралари ҳам бўлади. Россия ўз ҳудудидаги АҚШнинг жисмоний ва юридик шахсларига тегишли активларини ҳибсга олиш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин”.
Ҳуқуқшунос "Конгресс қарорига бирор халқаро суд томонидан эътироз билдирилишига шубҳа билан қарайди, чунки Россияга босим ўтказиш учун улар халқаро судларга ҳам босим ўтказишга тайёр" деб ҳисоблайди.
Россия Фанлар академиясининг АҚШ ва Канада тадқиқотлари институти бош илмий ходими Владимир Василев, “Россиянинг музлатилган уч юз миллиард долларидан фойдаланиш ғояси Киевда билдирилган, кейин эса Вашингтонда кўтарилган”, деб таъкидлайди.
Бунинг учун маълум ҳуқуқий тўсиқлар борлиги маълум бўлди. Ҳисобларни музлатиш бошқа нарса, "улар учун мавжуд бўлган маблағларни сарфлаш бошқа нарса. Бунинг учун миллий ҳокимият ёки суд органлари этарли эмас". Унинг сўзларига кўра, бундай ҳолат ҳеч қачон содир бўлмаган.
“Ҳа, бу Афғонистон билан боғлиқ вазиятни эслатади, аммо "Толибон*" тақиқланган террорчи ташкилот. Буни ярим прецедент деб ҳисоблаш мумкин. Одатда, Эрондаги каби маблағлар музлатилади, кейин уларни қайтариш масаласи ҳал қилинади. Ёки бу активлар чексиз муддатга, иқтисодий компенсация учун фойдаланилади”, дея қўшимча қилади эксперт.
Россия пуллари украиналик қочқинларни қабул қилган Европа Иттифоқи мамлакатларига ҳам ўтказилиши мумкин. Шу билан бирга, РИА Новости суҳбатдоши ушбу маблағлар мақсадли сарфланишига шубҳа қилмоқда.
"Америкаликлар уч юз миллиардни сарф қилишларини дарҳол эълон қилишга бироз хавфсирашмоқда. Бу "хамир учидан патир холос", улар секин-секин бўлакларга бўлиб ушбу маблағни ишлатиб юборишмоқчи. Ана шунда у нисбатан қонуний кўриниши мумкин.
"Ҳозир улар дастлабки траншни Украинага жўнатишади. Инсонпарварлик ёрдами ёки бошқа нарса кўринишида. Кейин секин-аста унинг миқдорини ошириб боришади ва халқ бунга кўникиб қолади”, - дейди Василев.
Вашингтон жаҳон молиявий амалиётида ўта хавфли прецедент бошламоқда. Бундан сўнг ҳеч бир давлат ўз жамғармалари хавфсиз эканлигига ишонмайди.
* Ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида.
Янгиликлар лентаси
0