“Гендер-мадад” - аёллар учун ҳуқуқий маслаҳат платформаси ишга тушди

© Пресс-служба президента УзбекистанаЖенщины Узбекистана
Женщины Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2022
Oбуна бўлиш
Онлайн-маслаҳатчи хизмати ҳафтанинг душанба кунидан жума кунигача соат 09.00 дан 18.00 гача ишлайди
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Ўзбекистонда бепул онлайн ёрдам кўрсатувчи “Гендер-мадад” ҳуқуқий маслаҳат платформаси ишга туширилди. Адлия вазири матбуот котиби Севара Ўринбоеванинг Sputnik мухбирига хабар беришича, энди аёллар махсус онлайн-маслаҳатчи хизматига ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий масалалар бўйича мурожаат этишлари мумкин.
Порталнинг асосий мақсади жамиятда аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш, аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишдан иборат.
“Келиб тушган мурожаатлар “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунга мувофиқ кўриб чиқилмайди. Мурожаатларга реал вақт режимида онлайн тарзда жавоб берилади. Ушбу портал орқали юридик шахслар фаолияти, хусусан тадбиркорлик масаласида ҳукуқий маслаҳатлар ҳам берилмайди”, дейди Севара Ўринбоева.
Платформа орқали қуйидаги йўналишларда ҳуқуқий ёрдам олиши мумкин:
Гендер тенглик;
Аёллар ҳуқуқий ҳимояси;
Аёлларга имтиёзлар;
Оилавий муносабатлар;
Оилавий зўравонлик;
Халқаро стандартлар;
Гендер тенглигига эришиш стратегияси;
Аёллар учун ижтимоий ҳимоя дафтарлари;
Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш.
Ҳуқуқий маслаҳатлар ҳафтанинг душанба кунидан жума кунигача соат 09.00 дан 13.00 гача ва 14.00 дан 18.00 гача малакали ҳуқуқшунослар томонидан берилади.
Маслаҳатчилар томонидан берилган жавоблар тавсиявий аҳамиятга эга бўлиб, масаланинг ҳуқуқий ечимини тез топиш мумкин. Платформада қайта алоқа йўлга қўйилган.
Маълумот учун, ўтган йили 87 фоиз оилада аёлларга нисбатан зўравонлик содир этилган. ИИВ томонидан ташкил этилган “Ишонч маркази”нинг 1259 қисқа рақамига шу йилнинг 1-чораги давомида оилавий зўравонлик ва тазйиқ ҳолатлари ва бошқа масалалар бўйича 2457 та хабар келиб тушган.
Янгиликлар лентаси
0