МИР картаси билан темир йўл чипталарини харид қилиш мумкин бўлди

© Sputnik / Alexey Filippov  / Медиабанкка ўтишКарты национальной платежной системы "Мир"
Карты национальной платежной системы Мир - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонга келиб, хали маҳаллий банкнинг пластик карталарини олмаган сайёҳлар учун Россиянинг “МИР” тўлов тизимидан фойдаланиш имконияти йўлга қўйилди
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Энди темир йўл чипталарини МИР картаси орқали сотиб олиш мумкин. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ хабар бермоқда.
Айтилишича, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган “PAYSYS” тўлов тизимларининг ягона агрегатори Россиянинг “МИР” тўлов тизимга хизмат кўрсатмоқда.
“Қўлланилган санкциялар туфайли Россия тўлов тизимлари “Stripe” сервис хизматидан узилганлиги боис электрон тижоратни амалга ошириш имконияти мавжуд эмас”, дейилади хабарда.
Эндиликда ушбу карта орқали Ўзбекистон бўйлаб қатновчи поездлар учун чипта харид қилиш учун тўловни амалга ошириш мумкин.
Таъкидланишича, бу Ўзбекистонга қисқа муддатга келган, лекин ҳали маҳаллий банкнинг пластик карталарини олмаган сайёҳлар учун қулай имконият.
Янгиликлар лентаси
0