Жамият

Рамазон Ҳайити арафасида Усмон Қуръони ҳақида фильм намойиш этилади

© RIA Novosti . Владимир ПесняҚуръон фестивалида намойиш қилинган китоб
Қуръон фестивалида намойиш қилинган китоб - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Фильми тасвирга олиш ишлари Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё ҳамда Санкт-Петербургда олиб борилди.
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. “Усмон Қуръонининг қайтиши” ҳужжатли фильми суратга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Кинематография агентлиги хабар бермоқда.
Агентлик маълум қилишича, ушбу фильм муборак Рамазон ойи учун муносиб туҳфа бўлади.
“Усмон Қуръонининг қайтиши” ҳужжатли фильмида Тошкентдаги қадим Усмон мусҳафининг ҳайратларга бой тарихи сўзланади. Фильмни тасвирга олиш ишлари Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё ҳамда Санкт-Петербургда олиб борилган.
Фильмда ушбу нодир муқаддас қўлёзманинг XIX аср охирида Россияга юборилиши, Санкт-Петербургдаги Император кутубхонасида сақланиши ва кейинчалик Уфа муфтиятига топширилиши билан воқеалар ўрганилган.
Архив ҳужжатлари асосида Усмон Қуръонининг 1923 йилда Ўзбекистонга қайтарилиши ҳақида ҳикоя қилинган. Фильмда Усмон Қуръонининг 1989 йилда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идорасига топширилишига гувоҳ бўлган инсонларнинг ҳикояларидан ҳам фойдаланилган.
“Фильмни Рамазон Ҳайити арафасида Ўзбекистон телеканалларида намойиш этиш режалаштирилган”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, фильм Ўзбекистон Кинематография агентлиги, Би-Би-Си ўзбек хизмати, Ўзбекистон маданий меросини асраш, ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича бутунжахон жамияти, ЎзЭОАВМА ва Sevimli телеканали ҳамкорлигида суратга олинган.
Маълумот учун, Усмон Қуръони бу Қуръони Каримнинг сақланиб қолган энг қадимги нусхаси ҳисобланади. Икки йил аввал биринчи китоб ҳақида “Катта Лангар қуръони: сирлар ва ҳақиқатлар” номли фильм суратга олинган эди.
Янгиликлар лентаси
0