Россиянинг “Урал” мотоцикли энди Қозоғистонда ишлаб чиқарилади

© ИМЗМотоцикл "Урал"
Мотоцикл Урал - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2022
Oбуна бўлиш
“Урал” мотоциклини ишлаб чиқариш Россияда тўхтатилмайди. Қозоғистонда ишлаб чиқариладиган мотоцикллар экспортга ҳам йўналтирилади.
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Қозоғистонда Россиянинг “Урал” мотоцикли ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
“Урал” мотоциклини ишлаб чиқариш Россияда тўхтатилмайди. Россиялик ишлаб чиқарувчи Қозоғистонда ҳам завод очишга қарор қилди.
© ИМЗМотоцикл "Урал"
Мотоцикл Урал - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2022
Мотоцикл "Урал"
Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги саноатни ривожлантириш қўмитаси раиси ўринбосари Олжас Сапарбеков маълум қилишича, Россиянинг “Урал” мотоциклини ишлаб чиқарувчи компанияси Қозоғистонда ҳам завод очади. Қозоғистонда ишлаб чиқарилган мотоциклларни экспортга йўналтириш ҳам режалаштирилган.
Таъкидланишича, мамлакат автомобилсозлигида маҳаллий таркибнинг ўртача даражаси 33 фоизни, айрим моделларда эса 50 фоизга етган.
Олжас Сапарбековнинг сўзларига кўра, “маҳаллий таркиб” ва “маҳаллийлаштириш” тушунчаларини фарқлаш зарур.
“Маҳаллий таркиб улушини ҳисоблашнинг тасдиқланган методологияси мавжуд. У нафақат бутловчи базадан, балки Қозоғистонда қолган қўшилган қийматдан, ишчиларнинг иш ҳақи ва автомобиль ишлаб чиқаришга йўналтирилган бошқа хизматлардан ҳам шаклланади. Локализацияга келсак, бунга ўзлаштирилган технологиялар ва бошқа жараёнлар, жумладан, пайвандлаш, бўяш ва йиғиш орқали эришилади. Майда узелли йиғиш мингга яқин операциядан иборат. Бугун биз бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича қўшимча мажбуриятлар пайдо бўлган янги босқичга ўтмоқдамиз”, дейди Олжас Сапарбеков.
Маълумот учун, "Урал" заводи ҳозирда диллерлик тармоғларини фаол равишда кенгайтирмоқда. Айни вақтда мотоцикллар Москва, Новосибирск ва Қозоғистондаги расмий диллерлик пунктларида сотилмоқда.
Лекин асосий маҳсулот - экспортга жўнатилмоқда. Хусусан, Германия, Франция, Канада, Япония ва АҚШга. Ҳа, айнан АҚШ бугун ушбу мотоцикллар учун асосий бозорга айланган. У ерда "Урал" мотоциклларининг ўз ишқибозлари бор. Кўпчилликка унинг мустаҳкамлиги ва ўзига хослиги ёқади.
Бир вақтлар йилига 130 минг мотоцикл ишлаб чиқарган Ирбит мотоцикл заводи бугун ўртача 1500та аппарат ишлаб чиқаради ва ундан 1200га яқини АҚШга жўнатилади. Қозоғистонда қўшма корхона очилишининг асосий сабабларидан бири ҳам айнан шу бўлса ажаб эмас. Санкциялар экспортга тўсиқ бўлмаслиги учун.
© ИМЗМотоцикл "Урал"
Мотоцикл Урал - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2022
Мотоцикл "Урал"
Янгиликлар лентаси
0