Жамият

ССВ хавфли инфекция туфайли Kinder шоколадини назоратга олди

© UnsplashКиндер сюрприз
Киндер сюрприз - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ҳозиргача мамлакатда шоколад орқали сальмонеллёз инфекциясини юқтириш ҳолатлари қайд этилмаган.
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Бельгияда тарқалаётган сальмонеллёз инфекцияси сабаб Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Kinder” савдо белгиси остидаги маҳсулотларни назоратдан ўтказяпти. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Ҳозиргача мамлакатда шоколад орқали сальмонеллёз инфекциясини юқтириш ҳолатлари қайд этилмаган. Шу кунларда дунёнинг айрим мамлакатларида “Kinder” савдо белгиси остида Бельгияда ишлаб чиқарилган шоколад маҳсулотлари сотув расталаридан олиб ташланмоқда.
Чунки Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, ҳозиргача дунёнинг 11 давлатида сальмонеллёз касаллигига чалиниш ҳолатлари кескин ошиб кетиши айни шу ширинликлар билан боғлиқ. Зарарланган шоколад маҳсулотлари камида 113 мамлакатга тарқатилгани айтилмоқда.
Айни пайтга қадар сальмонеллёз билан боғлиқ 151 ҳолат рўйхатга олинган. Россияликлар ҳам “Kinder”да сальмонеллёз инфексияси борлиги ҳақида огоҳлантирилган. Роспотребнадзор зарур чораларни кўрмоқда.
Мутахассислар изоҳига кўра, сальмонеллёз инсоннинг ошқозон-ичак трактига зарар етказувчи бактериялардир. Ушбу инфекция кўп ҳолларда беморларда енгил аломатлар билан кечса, баъзи турлари одамларда ўткир касалликларни келтириб чиқариши мумкин.
Умумий симптомлар орасида диарея, иситма, қорин оғриғи ва кўнгил айниши кўп кузатилади. Касалликка аниқ ташхис қўйиш учун микробиологик ва бактериологик таҳлиллар зарур.
Янгиликлар лентаси
0