Иқтисод

Ўзбекистонга энг кўп автомобил қайси давлатдан олиб келинган?

© Sputnik / Максим Богодвид / Фотобанкка ўтишАвтомобили
Автомобили - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Янги йил бошидан буён Ўзбекистонга энг кўп автомобил Хитойдан олиб келинган - 4400 дан зиёд. Иккинчи ўринда Жанубий Корея.
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон 21 та хорижий давлатдан қиймати 189,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 8 508 та енгил автомобиль импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5 361 тага ёки 2,7 баробарга ошган.
Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар топ бешлиги:
Хитой – 4482 та;
Корея – 2101 та;
Қозоғистон – 1019 та;
Россия – 741 та;
АҚШ – 70 та.
Бундан ташқари, мамлакат Япония (27 та), Германия (23 та), Таиланд (10 та) БАА (9 та) ва Гонконг (7 та)дан ҳам енгил автомобиль импорт қилган.
Янгиликлар лентаси
0