Ҳайит намози: Тошкентда махсус автобус йўналишлари ташкил этилади

© Сергей КивенкоПервый день работы с пассажирами
Первый день работы с пассажирами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.04.2022
Oбуна бўлиш
Тошкентда ҳайит намози ўқилиши муносабати билан махсус автобус йўналишлари ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Тошкентда ҳайит намози ўқилиши муносабати билан махсус автобус йўналишлари ташкил этилади, деб хабар берди "Тошшаҳартрансхизмат" матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, 2 май куни Тошкентнинг 11 та туманида жойлашган 98 та масжидда Рамазон ҳайити намози ўқилиши белгиланди.
Масжидларга ташриф буюрувчи фуқароларга қулайлик яратиш, йўлларда пайдо бўладиган тирбандликларнинг олдини олиш ҳамда Рамазон ҳайити байрамида сифатли, хавфсиз жамоат транспорти хизматини кўрсатиш мақсадида махсус автобус йўналишлари ташкил этилмоқда.
Автобус йўналишлари соат 03:00 дан 06:00 га қадар қуйидаги кўчалар орқали ҳаракатланган ҳолда фуқароларнинг масжидларга келиб, кетишлари учун хизмат кўрсатади.
Янгиликлар лентаси
0