Жамият

Мирзиёев 65 нафар фуқарони афв этди

© Sputnik / Максим Блинов / Фотобанкка ўтишКолючая проволока
Колючая проволока - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити арафасида 65 нафар фуқарони афв этиш бўйича фармонни имзолади
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида бир қатор маҳбусларни авф этиш бўйича фармонни имзолади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.
"Рамазон ойи – сахийлик, меҳр-оқибат ва бағрикенглик ойидир. Бу қутлуғ айёмда меҳр-шафқатли, кечиримли бўлиш ҳаммамиз учун ҳам фарз, ҳам қарз", — деган давлат раҳбари.
Шу муносабат билан, Рамазон ҳайити арафасида президент адашиб жиноятга қўл урган, лекин айбини чуқур англаб, тузалиш йўлига қатъий ўтган 65 нафар фуқарони афв этиш бўйича фармонни имзолади.
Янгиликлар лентаси
0