Ўзбекистон Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди

© УзАГуманитарная помощь Афганистану
Гуманитарная помощь Афганистану - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.04.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Афғонистонга 58 та вагон инсонпарварлик ёрдами жўнатди.
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Бугун Ўзбекистоннинг биродар афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдами 58 та вагондан иборат эзгулик поездида Термиз шаҳридаги "Айритом" чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатга жўнатилди.
Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Шу муносабат билан икки мамлакат расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтади.
“Ўзбекистон темир йўллари” инсонпарварлик ёрдами таркибида қуйидагилар ўрин олгани маълум қилди:
▫️16 та вагонда 1000 тонна ун махсулоти;
▫️5 та вагонда гуруч маҳсулоти
▫️1 та вагонда 12 минг дона икра;
▫️1 та вагонда 9679 қути шоколад, печенье;
▫️1 та вагонда 16 156 банка мураббо;
▫️1 та вагонда 70 000 қадоқда дори-дармон;
▫️1 та вагонда 100 минг дона вакцина, 100 минг дона ковид-тест, 20 минг дона кийим-кечак, 10 тонна ёғ;
▫️2 та вагонда 6600 қути лапша маҳсулоти;
▫️1 та вагонда 103 716 дона дори-дармон;
▫️29 та вагонда 2000 тонна буғдой.
Янгиликлар лентаси
0