Ўзбекистонга 3 ойда 600 минг нафардан ортиқ турист келди

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишТуристы фотографируются у мавзолея Гур-Эмир и усыпальницы Тамерлана в Самарканде
Туристы фотографируются у мавзолея Гур-Эмир и усыпальницы Тамерлана в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.04.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонга келган хорижий фуқаролар сони 609,6 минг нафарни ташкил этди.
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Январ-март ойларида Ўзбекистонга келган хорижий фуқаролар сони 609,6 минг нафарни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.
МДҲ давлатларидан 578,6 минг киши (94,9 %), бошқа хорижий давлатлардан 31,0 минг киши (5,1 %) келди.
Бундан аввал Туризм ва маданий мерос вазирлиги 2022 йил охирига келиб 4,5 миллион хорижий сайёҳлар Ўзбекистонга кириб келиши ҳақида прогноз берганди.
2022 йилда Ўзбекистонга келаётган сайёҳларнинг 23,4 фоизи россияликлар, 18,9 фоизи қозоғистонликлар, 14,4 фоизи тожикистонликлар, 7,7 фоизи эса туркияликларга тўғри келмоқда.
Ўзбекистонда ички сайёҳлик ҳам жадал ривожланмоқда. Хусусан, “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастурининг амалга оширилиши натижасида ички сайёҳларнинг умумий сони 2016 йилда 8,8 миллиондан 2021 йилга келиб 15 миллионгача ошди.
Шунингдек, 1 сентябрдан бошлаб мамлакат бўйлаб саёҳат қилаётган фуқароларга кэшбэк тизими жорий этилади.
мамлакат бўйлаб саёҳат қилаётган фуқароларга:
авиа, темир йўл ва автобус чипталари нархининг 15 фоизини (авиатранспортга 200 минг сўмгача, темир йўл ва автобусга 100 минг сўмгача);
меҳмонхона харажатининг 20 фоизини (бир кеча учун – 80 минг сўмгача);
музей ва бошқа маданият объектларига чипта нархининг 50 фоизини (битта объект учун – 20 минг сўмгача) қайтариш тизими жорий этилади.
Янгиликлар лентаси
0