Жамият

Уруш қатнашчилари ва ногиронлиги бўлган шахсларга қўшимча имтиёзлар белгиланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев поздравил ветеранов с Днем памяти и почестей и 76-й годовщиной Победы во Второй мировой войне
Шавкат Мирзиёев поздравил ветеранов с Днем памяти и почестей и 76-й годовщиной Победы во Второй мировой войне - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 15 млн сўмдан пул берилади.
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. 9 май арафасида уруш қатнашчилари, концлагерлар маҳбуслари ва Ленинград қамалида бўлган фуқароларга 15 миллион сўмдан берилади. Бу ҳақда 29 апрель куни Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Мутасаддиларга ёлғиз яшаётган ва ўзгалар парваришига муҳтож одамлардан шахсан хабар олиб, уларга совға-саломларни етказиш, уруш қатнашчилари, концлагерлар маҳбуслари ва Ленинград қамалида бўлган фуқароларнинг ҳар бирининг хонадонига шахсан бориб, пул мукофоти ва қимматбаҳо совғаларни тантанали равишда топшириш, 10 минг нафар фронт ортида меҳнат қилган фахрийлар билан шахсан учрашиб, ҳолидан хабар олиш ва совға-саломлар етказиш топширилди.
Шунингдек, 1 июндан бошлаб уруш қатнашчилари ва ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз кексаларга ҳар ойда озиқ-овқат ва гигиена воситалари хариди учун уларнинг пенсия ва нафақаларига 270 минг сўм миқдорида устама тайинланади.
Бундан ташқари, уларга кийим-кечак хариди учун ҳар йили 4 миллион сўмдан компенсация тўлаш тартибини жорий этилади.
Бунга қўшимча равишда, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига маҳаллий бюджетлар, "дафтарлар" жамғармалари ва "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан бу савобли ишларнинг қамровини кенгайтириш топширилди.
Янгиликлар лентаси
0