Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Буйракларни қандай соғлом асраш мумкин?

Ходьба  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Нефролог мутахассиснинг таъкидлашича, мунтазам пиёда юриш ва тўғри овқатланиш буйраклар саломатлигида катта аҳамиятга эга.
Нефролог Вернер Ригель Германинг “Focus.de ”нашрига буйраклар саломатлигини асрайдиган энг оддий тавсиялари билан бўлишди.
Қандли диабет, юқори қон босими ва сийдик тизимидаги инфекциялар буйраклар саломатлигига зарар етказиши мумкин. Шу сабабли шифокор қон босими ва унда шакар миқдорини назорат қилишни тавсия қилди. Сийдик тизимининг касалликлари оғриқ, тез-тез чиқариш билан белги беради.
Мутахассис буйраклар учун 30 дақиқадан кам бўлмаган сайр ёки бир кунда 10 000 қадам юришни тавсия қилган. Бу мушакларни озиқ моддалар билан таъминлашни яхшилайди ва метаболизмни тезлаштиради.
Жумладан, мувозанатлаштирилган овқатланиш ҳам буйраклар саломатлигида жуда катта аҳамиятга эга. Шифокор–нефролог кунлик рационга мева-сабзавотларни қўшишни, энг камида ҳафтада бир маротаба балиқ истеъмол қилиш ва организмда туз ва оқсиллар миқдорини назорат қилишни тавсия қилди.
Шунингдек, бир кунда икки литр сув, мевали чой ва бир бокал вино истеъмол қилиш ҳам саломатлик учун яхши самара беради.
Янгиликлар лентаси
0