Дунёда

“Ўлмас полк” акциясини тақиқлашга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ - Жапаров

© Sputnik Табылды Кадырбеков"Бесмертный полк" в Бишкеке
Бесмертный полк в Бишкеке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
“Ўлмас полк” акциясини тақиқлашга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ” деб айтди Қирғизистон президенти.
ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Қирғизистон президенти Садир Жапаров ““Ўлмас полк” акциясини тақиқлашга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ” деб айтди.
Унинг сўзларига кўра, Қирғизистондан 365 минг киши урушга кетди, уларнинг 100 мингдан ортиғи қайтмади.
"Ҳозир мамлакатда уларнинг миллионлаб набиралари истиқомат қилади. Улар ҳар йили 9-майни нишонлайдилар, "Ўлмас полк" сафида пиёда юришади. Шунинг учун уларни бу маршини тақиқлашга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ", — деб ёзган у.
Жапаров 9 май куни Мангу оловга гулчамбар қўяди ва Улуғ Ватан уруши фахрийлари билан учрашади.
Янгиликлар лентаси
0