Ўзбекистонда 14 май дам олиш куни ҳисобланадими? Вазирлик жавоби

© Depositphotos.com / Mizar_219842Настенный календарь с воткнутыми булавками
Настенный календарь с воткнутыми булавками - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.05.2022
Oбуна бўлиш
14 май (шанба) беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни ҳисобланади.
ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Ўзбекистон президентининг 2022 йил 30 апрелдаги ПФ–131-сон Фармонига асосан 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган президент фармонига ўзгартиришлар киритилди.
Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги ахборот берди.
Унга мувофиқ:
3 май қўшимча дам олиш куни;
4 май 7 майдан кўчирилган дам олиш куни этиб белгиланди.
14 май (шанба) беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни ҳисобланади.
3 май қўшимча дам олиш куни сифатида белгилангани учун бошқа куни ишлаб берилмайди.
Янгиликлар лентаси
0