“Ўзбекнефтгаз” Аи-80 бензиннинг истеъмолчиларга етказиб берилиши бўйича ахборот берди

© Pixabay / bere_moonlight0Автомобиль на АЗС, архивное фото
Автомобиль на АЗС, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.05.2022
Oбуна бўлиш
“Ўзбекнефтгаз” Аи-80 бензиннинг истеъмолчиларга етказиб берилиши бўйича ахборот берди.
ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik.Ўзбекнефтгаз” Аи-80 автобензиннинг истеъмолчиларга етказиб берилиши бўйича ахборот берди.
Хабарда айтилишича, бугунги кунда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқарилган “Ўзбекнефтгаз” АЖга тегишли Аи-80 маркали автобензин Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржаси орқали реализация қилинмоқда.
5 апрель – 29 апрель кунлари биржа савдоларига Аи-80 маркали автобензин жами 7 260 тоннани ташкил қилди.
Бунда, Аи-80 маркали автобензиннинг ўртача нархи 8 223 минг сўм / тонна (ёки 6325 сўм / литр), минимал – 7 982 минг сўм / тонна (6 140 сўм / литр), максимал – 8 715 минг сўм / тонна(6 704 сўм / литр)ташкил қилди.
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқариш захиралари мавжуд бўлиб, маҳсулот тўлиқ қувватларда қайта ишланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0