Россия

Путин мусулмонларни Рамазон ҳайит билан табриклади

© Sputnik / POOLПрезидент РФ Владимир Путин
Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Владимир Путин табрик сўзида мусулмонларнинг Россия ҳамжамиятига қўшаётган ҳиссаси ҳақида гапирди.
ТОШКЕНТ, 2 май - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин мусулмонларни Рамазон ҳайити билан табриклади. Бу ҳақида Кремль мтабуот хизмати хабар қилмоқда.
"Азиз дўстлар, Сизларни Рамазон ҳайити билан табриклайман.
Муборак Рамазон ойи тугашини билдирувчи бу қадимий байрам, ҳар бир мусулмон учун инсонпарварлик ғоялари, тақводорлик ва меҳр-мурувватга содиқлик рамзидир. У мусулмонларни ислом динининг асл сарчашмаларига, барча жаҳон динлари замирида ётган юксак маънавий-ахлоқий қадриятларига қайтаради.
Россия мусулмонлари бардавом маънавий қадриятларга таянган ҳолда жамиятда миллатлараро тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, маданий хилма-хилликни сақлаш, мамлакатимизнинг устувор манфаатларини ҳимоя қилишга муносиб ҳисса қўшмоқда.
Сизга сиҳат-саломатлик, бахт, куч ва яхши, эзгу ишларни амалга ошириш учун куч тилайман", - дейилган Россия президентиинг табрик сўзида.
Турли манбааларда келтирилишига кўра, бугунги кунда Россия Федерациясида 20 миллонга яқин мусулмонлар истиқомат қилади. Умумий аҳоли улушида мусулмонлар сони ошиб бориши кузатилмоқда. Россия муфтийси Равиль Гайнутдин айтишига кўра 2035 йилга келиб Россия аҳолиси улушида мусулмонлар сони 30%га етиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0