Видео

Россия муфтийси МДҲ мусулмонларини табриклади - видео

Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия муфтийси Москва Жоме масжидида Россия муфтийси мусулмонларни табриклади.
Россия муфтийси Равиль Гайнутдин, бугун Москва Жоме масжидида бўлиб ўтган ҳайит намози вақтида Россия ва МДҲ мусулмонларини табриклади.
“Ишончим комилки бизнинг умумроссия жамоатчилигимиз
Рамазон ойида Муқаддас Қуръон китоби Оллоҳу таоллоҳ томонидан инсониятга йўриқнома бўлиш учун жўнатилган эди. Биз ҳаётимизда тўғри йўлдан юриш, шайтон йўлига кирмаслигимиз учун, инсониятга рўза амалини бажариш топширилган.
Мен Россия ва МДҲ давлатлари мусулмонларини ушбу байрам муносабати билан табриклайман ва Оллоҳдан бизлар учун тинчлик, тотувфлик фаровонлик ва оқ фотиҳа тилайман. Яқинларимизга соғлиқ-омонлик ва омад тилайман.
Мен шунингдек барчамизга ушбу муқаддас кунларда эришган тоза танамиз, тоза руҳимиз ва тоза юрагимизни келажакда ҳам сақлаб қолишни, ва барча ҳаракатларимизни эзгулик, бағрикенглик ва раҳмдилликка йўналтиришни тилайман. Чунки бугун бутун дунёга ушбу туйғулар жуда керак. Ўз уйларини тошлаб кетишга мажбур бўлган қочқинлар айниқса муҳтож”, - деб сўзини акунлади муфтий.
Москва шаҳар муфтийси Ильяс Аляутдинов ҳам барча мусулмонларга тинчлик, хотиржамлик ва шўаро тотувлик тилади.
Эрта тонгдан мусулмонлар байрамона либосларда масджидларга тўпланишди. Бу йил пандемиядан сўнг илк бор барча масжидларда карантин чекловларисиз тўпланишга рухсат беришди.
Москва Жоме масжидида ҳам, пандемиядан олдинги йилларда бўлгани каби, ўн минглаб мусулмонлар тўпланишди. Масжид ичига сиғмаганлар унинг олдидаги майдон ва кўчаларда ҳам жойлашиишди.
Янгиликлар лентаси
0