Олаф Шольц Киевга келишдан бош тортди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин встретился с канцлером ФРГ О. Шольцем
Президент РФ В. Путин встретился с канцлером ФРГ О. Шольцем - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.05.2022
Oбуна бўлиш
Германия канцлери Олаф Шольц Киев ГФР президенти Штайнмаерни қабул қилишдан бош тортиши Киевга ташриф буюришга халақит бермоқда
ТОШКЕНТ, 3 май - Sputnik. Германия канцлери Олаф Шольц Украина президенти Владимир Зеленский немис ҳамкасби Франк-Валтер Штайнмаерни қабул қилишдан бош тортгани сабабли Украинга бора олмаслигини билдирди. Бу ҳақида немис ОАВларига таяниб РИА Новости хабар қилмоқда.
Build таблоиди ёзишигиа кўра, Зеленский сўнгги йилларда Германия президенти Штайнмаерни “Россия билан яқин алоқада бўлгани учун” Киевда қабул қилишдан бош тортмоқда. Нашр ёзишича, Штайнмаер 13 апрель куни Польша, Литва, Латвия ва Эстония президентлари билан Киевга боришни режалаштирган, бироқ у ерда уни қабул қилишга хайрихоҳлик билдиришмаган.
Германия канцлери айтишига кўра, "ушбу вазият Киевга ташрифига халақит бермоқда ва "бу жиддий вазият" ва келажакка ҳам кучли таъсир қилиши мумкин.
"Сиз будай қила олмайсиз. Келажакда жуда муҳим бўлган хавфсизлик кафолатлари учун зарур бўлган ҳарбий ва иқтисодий ёрдам кўрсатаётган давлатга: "Президентингизни қабул қилмаймиз" деб айта олмайсиз, - деди Шольц.
Маълумот учун, Германия Украинага ҳарбий ва иқтисодий ёрдам кўрсатаётган АҚШдан кейинги энг йирик иккинчи давлат бўлиб қолмоқда.
Янгиликлар лентаси
0