Дунёда

Биз ҳақимизда нима деб ўйлашлари қизиқ эмас, асосийси энергия таъминоти - Венгрия

© AFP 2022 / ATTILA KISBENEDEKФлаг Венгрии
Флаг Венгрии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Венгрия Украина можаросининг "харажатларини тўламайди", бизга ўз энергетик хавфсизлигимиз муҳим, деди Венгрия ташқи ишлар вазири.
ТОШКЕНТ, 3 май - Sputnik. Шарқда ёки Ғарбда биз ҳақимизда нима деб ўйлашлари бизга қизиқ эмас, асосийси мамлакатни энергия билан таъминлаш, деди Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сиярто.
"Шарқ ёки Ғарбда биз ҳақимизда нима деб ўйлашлари бизни қизиқтирмайди, биз учун бир нарса муҳим - биз Венгриянинг энергия таъминотини кафолатламоқчимиз. Бу таҳдид остида бўлиши мумкин эмас. Ҳеч ким Венгрия халқидан Украинадаги можаро нархини тўлашини талаб қила олмайди”, — дея қўшимча қилди ТИВ раҳбари.
Бу ҳақида Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сиярто Қозоғистондаги музокараларда айтиб ўтди. Унинг таъкидлашича, унинг мамлакати нефть ва газ бўйича Россияга қарши санкциялардан воз кечиши сиёсий қарор эмас. Бу энергия хавфсизлиги манфаатлари билан боғлиқ.
Сиярто, Венгрияга керак бўлган нефтнинг 65 фоизи Россиядан келганини ва бошқа муқобил йўқлигини қайд этди.
Маълумот учун, бугунги кунда Европанинг 3 та давлати Россияга қарши санкцияларни қўллаб қувватлашдан воз кечган. Улар ўз иқтисодий манфаатларини сиёсий ҳамфикрликдан устун деб билишмоқда. Украина раҳбарияти эса ушбу вазиятга ўзига хос услубда ралашиб, Венгрия бош вазири Виктор Орбан ва яна бир неча ҳукумат вакилларини - Россия тарафдори ва Украина душмани сифатида "Миротворец" сайтидаги "қора рўйхатга" киритмоқчи.
Янгиликлар лентаси
0