Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Гастритга чалинганлар нимани истеъмол қилиш мумкин эмас?

CC0 / Unsplash / Elle Hughes / Красный перец
Красный перец - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Мутахассис шифокорнинг фикрича, гастритга чалинганлар учун нордон мевалар истеъмол қилиш зарарли.
Гастроэнтеролог Вера Самсонова “Доктор Питер” нашрига гастрит яъни ошқозон шиллиқ қаватининг яллиғланишида истеъмол қилиш мумкин бўлмаган бир қанча маҳсулотларни маълум қилди.
Мутахассиснинг тавсиясига кўра, бу касалликда нордон мевалар, аччиқ сабзавотлар (пиёз ва саримсоқ каби), шунингдек, помидор, зиравор, қовурилган тухум ва ширинлик истеъмол қилиш қатъиян мумкин эмас. Колбаса маҳсулотлари, сало, нон, дудланган гўшт ва маккажўхори ҳам кунлик рационда бўлмаслиги керак.
Бундан ташқари, шифокор гастритда мумкин бўлмаган ичимликларни ҳам санаб ўтди. Қаҳва, қора чой, спиртли, газланган ва энергетик ичимликлар шулар жумласидандир. Таъкидланишича, юқорида келтирилган барча озиқ- овқатлар гастрит кучайганда ва уўткандан сўнг тўрт олти ҳафта истеъмол қилмаслик керак.
Касаллик жараёнида карам, сельдерей, кабачок, сабзи ва лавлаги ейиш ошқозон учун анча фойдали бўлади. Оқсилли маҳсулотлар балиқ ва денгиз маҳсулотларини қовурмасдан истеъмол қилиш лозим. Шунингдек, картошка ва ошқовоқ ейиш мумкин.
Мутахассис озиқ-овқатларнинг миқдори борасида ҳам тавсиялар берди.
Унга кўра, яллиғланиш камайиши учун овқат қабул қилиш ўртасидаги вақтни камайтириш керак. Чунки, бунда ошқозон деворларида кислота пайдо бўла бошлайди.
Шифокор, гастритда бир кунда енгил тамадди билан беш-олти маротаба овқатланишни маслаҳат берди.
Янгиликлар лентаси
0