Меҳнат мигрантлари оила аъзоларига 1 майдан қандай ёрдам кўрсатила бошланади?

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишРабочий на строительной площадке
Рабочий на строительной площадке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.05.2022
Oбуна бўлиш
Моддий ёрдам ҳар йили бир маротаба ҳоким ёрдамчилари ёзма тавсияномасига асосан кўрсатилади.
ТОШКЕНТ, 3 май - Sputnik. Хорижда ишлаётган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларига 1 май санасидан бошлаб бир марталик моддий ёрдам кўрсатила бошлайди. Бу ҳақида Ташқи меҳнат миграция агентлиги хабар қилмоқда.
Хабарда айтилишига кўра, моддий ёрдам ҳар йили бир маротаба ҳоким ёрдамчилари ёзма тавсияномасига асосан кўрсатилади.
Моддий ёрдам олиш учун асоослар:
боқувчиси хорижга меҳнат миграциясига чиқиб кетган ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган оилаларга БҲМнинг 2 баравари (540 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;
меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”дан бирига киритилган, ногиронлиги бўлган оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 350 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;
меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистонда улар билан бирга яшовчи пенсия ёшига етган ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган оила аъзоларига касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва профилактик даволаниш муассасаларига бир марталик бепул йўлланма берилади.
Шунингдек, маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг ёзма тавсияномасига асосан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки “дафтарлар”дан бирига киритилган ҳамда меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг болаларига мавсумий фаолият юритадиган оромгоҳларга бепул йўлланмалар берилади.
Маълумот учун, Ташки меҳнат миграцияси агентлиги Ўзбекистон фуқароларига хорижий давлатларда иш ўринлари топишда, хорижда меҳнат қилаётган фуқароларга турли керакли ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил қилинган. Агентлик, шунингдек, хорижда оғир вазиятга тушиб қолган фуқароларга юридик ва моддий ёрдам кўрсатиш, керак бўлганда ватанига қайтариш каби фаолият билан шуғулланади.
Янгиликлар лентаси
0