Колумнистлар

Нега Ислом дунёсини Россияга қарши “салиб юриши”га жалб қилиб бўлмайди?

© Пресс-служба президента КазахстанаУчастники саммита арабо-исламских стран и США в Эр-Рияде
Участники саммита арабо-исламских стран и США в Эр-Рияде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
АҚШ Ислом дунёсини Россияга қарши "салиб юришига" ҳарчанд даъват ва пўписа қилмасин, 1.5 миллиард мусулмонлар бунга "йўқ" деб жавоб қайтаришди. Чунки улар аллақачон ким иккиюзламачи босқинчи-ю яна ким содиқ иттифоқчи тушуниб етишган.
Украна тобора Россия ва Ғарб ўртасидаги жанг майдонига айланиб борар экан, энди асосий эътибор ғарбий бўлмаган дунёнинг позициясига қаратилди. Англо-саксонлар анъанага кўра, содир бўлаётган воқеаларни эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги кураш, яъни Украинага эмас, балки бутун дунёга таҳдид солаётган "ваҳший ва авторитар" Россияга қарши демократияларнинг глобал бирлашуви сифатида кўрсатишга ҳаракат қиляпти. Бу учун мамлакатларга ким томонда эканлигини аниқлаб олиш ва тарихан ҳақ томонга ўтиш таклиф қилиняпти.
Шу сабабли асосий эътибор деярли уч миллиард аҳоли, жуда йирик иқтисодий ва глобал таъсирга эга, тараққий этган мамлакатлар бўлмиш Хитой ва Ҳиндистонга қаратилган. Ғарб Хитойнинг Россия томонига ўтганини (яъни у санкцияларга қўшилмоқчи эмас ва иложи борича эҳтиёткорлик билан уларни четлаб ўтади) ноилож қабул қилди ва аллақачон Пекинга санкциялар оқибатларини пеш қилиб таҳдид қилишга ўтди. Бунда Хитой билан иқтисодий уруш ўз жонига қасд қилиш билан баробар бўлсада, Ғарб тўхтаётгани йўқ.
Бунда Деҳли доимо миллий манфаатларидан келиб чиқиб иш тутишини аниқ-равшан тушунтирган бўлсада, Ҳиндистонга нисбатан ўйинлар ҳам давом этяпти. Ҳозир бутун дунё тартибини қайта қуриш жадаллашиб, янги даврни бошлаб келган бир пайтда ва мамлакатнинг энг янги тарихи кўрсатаётганидек, ҳиндлар Россия тарафда бўлишни афзал кўряпти.
Аммо Хитой ва Ҳиндистондан ташқари, учинчи, улардан кам бўлмаган куч ҳам борки, унинг фикри тарих шамоли қаердан эсаётганини тушуниш учун жуда муҳим ва керакли белгидир. Ва адолатсизлик шундаки, унга оммавий ахборот майдонида деярли эътибор қаратилмаган.
Гап ислом дунёси ҳақида кетяпти. Яъни, икки миллиард мусулмон ҳақида эмас, балки исломий деб аташ мумкин бўлган 57 та мамлакат ҳақида. Ахир уларнинг барчаси Ислом Давлатлари ташкилотига аъзо ва умумий аҳоли сони 1,5 миллиардни ташкил этади. Тўғри, ислом олами сиёсий жиҳатдан бирлашган эмас, ҳатто унинг ўзаги ҳисобланмиш араб дунёси ҳам кўплаб давлатларга бўлинган. Лекин у шубҳасиз, келажакдаги кўп қутбли дунёнинг (Ғарб билан бирга - АҚШ ва Европага бирлашган ёки бирлашмаган Хитой, Ҳиндистон, Россия, Жануби Шарқий Осиё ва Лотин Америкаси каби) энг муҳим марказлардан бири ҳисобланади. Айнан Ислом оламининг позицияси Хитой ва Ҳиндистонники билан биргаликда шуни тасдиқлайдики, Ғарб гегемонлигини йўқ қилиш жараёни энди ортга қайтарилмас ҳолга келган.
Украинада махсус операция бошланганидан кейин Ислом оламининг асосий мамлакатлари Ғарбнинг Россияни яккалашдаги ҳаракатларини қўллаб-қувватламаётгани аён бўлди. Ва бу фақат БМТда овоз бериш орқали (уларнинг аксарияти бетараф бўлгани) билан эмас, балки аниқ ҳаракатлар билан содир бўлди. Саудия Арабистони ва Туркия, Амирликлар ва Индонезия, Миср ва Покистон, Эрон ва Жазоир-бу асосий исломий давлатлар Россияга босим ўтказишдан бош тортгани ҳолда вазмин позицияда эканини маълум қилди.
Ҳозирги вазиятда уларнинг расмий бетарафлиги Ғарбда “Россия томонида” деб қабул қилинади. Мусулмонларни позициясини ўзгартиришга қаратилган кўплаб ҳаракатлар ҳеч қандай натижа бермади. Ва шунинг учун англо-саксонларда энди ислом оламига босим ўтказиш воситалари қолмаганлиги сабабли мусулмонлар дунёнинг ўзгарувчан кучлар мувозанатини объектив баҳолагани ва энг муҳими, Ислом мамлакатлари аллақачон кўпроқ мустақилликка эриша олганидан далолат.
АҚШ Украинани қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтган ҳафта “Рамштейн” базасида бўлиб ўтган халқаро конференцияда хорижий давлатлардан имкон қадар кўпроқ иштирок этишини яъни Россияга қарши коалиция тузишни истагани эътиборга молик. Жанг майдонида эмас, балки ҳарбий таъминот ва Украина армиясини қайта қуроллантириш учун молиявий ёрдам кўрсатиш орқали албатта. Қолаверса, АҚШга ғарблик бўлмаган иштирокчиларнинг қурол яроғи ҳам, пули ҳам керак эмас. Балки айнан иштирок этиш ҳақиқати кўпроқ муҳим, яъни оммавий характер яратиш ва Ғарб саъй-ҳаракатларини қўллаб- қувватлашни намойиш қилиш кўпроқ керак.
Хўш, натижа қандай бўлди? 42 иштирокчидан 29 таси НАТОнинг (жумладан Туркиянинг борадиган жойи йўқ) вакили эди. Альянсга қўшилиш ниятида бўлган Швеция ва Финляндия, англо-саксон Австралия ва Янги Зеландия, ҳарбий жиҳатдан АҚШга қарам Япония ва Жанубий Корея ҳам бор эди. Қолган еттита давлатчи? Грузия қатнашмади (санкцияларга ҳам қўшилмади), Исроил бормади (Россия билан муносабатларини узишни истамайди), лекин Африка мамлакатлари вакиллари сифатида Кения ва Либерия бор эди. Ва тўртта араб давлати ислом дунёсининг Ғарб билан эканлигининг рамзи сифатида иштирок этди. Аммо ким ва нима учун келди?
Қатар, Марокаш, Иордания ва Тунис. Бунда ҳаммаси жуда индивидуал ва Украина томонда бўлишдан йироқ. Тунис Украна донига қарам ва яна ички сиёсий кескинлашув фонида нархларнинг кўтарилиб кетиши “араб баҳорига” (2011 йилнинг январь ойида шу сабаб бошланган) олиб келишини истамайди.
Марокашдан Украина элчиси март ойи охирида чақириб олинган эди. Чунки у на Россияни қаттиқ қоралаш, на ёрдам ваъдаларига эриша олиш вазифаларини уддалай олмаган эди. Аммо ҳозир Марокаш қўшниси Жазоир (анъанавий равишда Россияга яқин) билан муносабатлари кескинлашган яна бир паллада, Работ нафақат Европа, балки АҚШ билан ҳам яқин муносабатларга эга эканлигини кўрсатиб қўйиши керак.
Иордания қироли Абдулла Путин билан жуда узоқ вақт давомида яхши муносабатларни (ҳаттоки Суриядаги операция ҳам халақит бермади) сақлабгина қолмай, балки Ғарб билан доимий ўйинлар олиб бориб турибди.
Ўн йил аввал Россия билан муносабатлари инқирозда бўлганҚатар сўнгги йилларда вазиятни тўғрилади- Украинада махсус операция бошланганидан кейин мамлакат ташқи ишлар вазири Москвага Лавровнинг ёнига келди. Тўғри, Қатар Украинадан келган қочқинларга ёрдам бериш учун беш миллиард доллар хайрия қилди, бироқ Россияга қарши санкциялар ҳақида ҳеч қандай гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Бундан ташқари, қироллик яқин йилларда Россия газидан воз кечилгани фонида Европага суюлтирилган газ этказиб беришни кўпайтиради (барибир Россия етказиб берадиган газ миқдорига тенг кела олмайди). Аммо шунда ҳам бу ерда тоза бизнес, сиёсат йўқ.
Яъни, Рамштейн конференциясининг барча тўртта исломий иштирокчисини у ёки бу даражада Америка иттифоқчилари деб аташ мумкин, аммо Россияга қарши ва Украинага билан бирдам коалиция аъзолари деб бўлмайди. Чунки, худди Европа ёки Австралия билан Япониядан фарқли ўлароқ, улар Америка чизиғини қўллаб-қувватлаганликлари учун Россия билан муносабатлари қурбон қилмоқчи эмас. Ҳеч бўлмаганда Вашингтонни мамнун қилиш учун Украина билан бирдам эканлигини кўрсатишга тайёр.
Аммо шу билан бирга, бу тўрт араб давлатининг иштироки барибир ислом оламида танқидларга сабаб бўлди: нега америкаликлар билан бирдамлик намойиш этиш керак? Ҳеч қандай сабабсиз Яқин Шарқни ағдариб ташлаганлар – Ироққа бостириб киришнинг ўзи етарли– ва энди иккиюзламачилик билан Россияни “беғараз тажовуз”да айблаётганлар билан бирдамликни кўрсатишнинг нима кераги бор?
Америка Қўшма Штатларининг Яқин Шарқдаги ва умуман ислом оламида узоқ вақтдан буён ниҳоятда салбий обрўга эга бўлиб келган. Агар илгари давлатлар биринчи навбатда “араб кўчаси” ва ислом оммаси орасида машҳур бўлмаган бўлса (биринчи навбатда Исроилни қўллаб-қувватлагани учун), сўнгги йигирма йил ичида бунга яна икки омил қўшилди.
Ироқ ва Афғонистонни босиб олишнинг оқибатлари, Ливияни мағлуб этишда иштироки ва Суриядаги ҳарбий мавжудлик-яъни АҚШклассик босқинчи ва мустамлакачи сифатида ҳаракат қилган. Бу уни илгари янкилар қарши чиққан инглизлар ва французлар билан тенглаштирди. Оддий мусулмонлар учун Қўшма Штатлар тажовузкор давлатга айланди, яна “ноанъанавий”, яъни исломга қарши қадриятларни ҳисобга оладиган давлатга ҳам.
Аввалари англо-саксонлар мусулмонларни шимолдан келадиган “СССРнинг даҳшатли атеистлари” билан чўчитган бўлса, энди Ислом олами ким- ким эканини ўзи билиб олди.
Ислом элитаси, ҳукмрон табақа учун эса, америкаликларнинг “араб баҳори”ни қўллаб-қувватлаши барча номувофиқлиги ва уятчанлиги билан жуда самарали бўлди. Аввалига Қўшма Штатлар тизимга қарши “Мусулмон биродарлар”ни* қўллаб, Мисрнинг Муборагидан юз ўгирди, кейин эса Асад муаммосини ҳал қилиш ҳақидаги ваъдасини бажармади. Яъни, араб ҳукмдорлари АҚШнинг хиёнат қилишга, ваъдасига турмай, бир вақтнинг ўзида панд беришга қодир эканини кўрди - бу заифлашиб бораётган гегемонияга нисбатан ишончсизликнинг сўнгги томчиси бўлди.
Шу боис охирги йилларда худди шу араб дунёсида АҚШ фақат Эронга қарши карта ўйнаб, арабларни “шиа найзаси”, “атом бомбасига эга оятуллоҳлар” билан чўчитиб қўйиши мумкин эди. Аммо бу ерда ҳам кенг коалиция тузиб бўлмади ва Вашингтоннинг ўзи Теҳрон билан ядровий битим тузишдан ундан чиқишга шошилди.
Россия ва Хитой эса бу вақт давомида ислом олами билан турли йўлларда, лекин жуда самарали ҳамкорлик қилиб келди. Бизнинг позицияларимиз Сурия операцияси туфайли анча мустаҳкамланди (иттифоқчиликдаги изчиллик ва содиқликни саудияликлар юқори баҳолаган). Хитой англо-саксларнинг “Синьцзяндаги мусулмонлар геноциди” ҳақидаги умумисломий тўлқинни қўзғатишга бўлган барча уринишларига қарамай, иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлаш ва инфратузилма лойиҳаларини илгари суришда давом этди.
Натижада, 2022 йилга келиб, Ислом уммати дунёда кечаётган жараёнлар ҳақида етарлича аниқ тасаввурга эга бўлди. Шарқ кучайиб бормоқда, Ғарб ўз ўрнини йўқотмоқда – ва Шарқнинг бир қисми бўлган Ислом оламининг 24 февралдан кейин иккиланишга ҳеч қандай асос йўқ эди.
Ўзини “эркин дунё етакчиси” деб ҳисоблайдиганлар қанчалик босим ўтказмасин, мусулмонлар учун ҳақиқий империалист ва босқинчилар Россия эмас, балки - Ғарб, улар мусулмонларнинг тинчлиги ва қадриятларига ҳақиқий таҳдид бўлиб қолади.
Ва “салиб юришлари” билан Ғарб бир мусулмонларга эмас, балки православларга ҳам қарши чиқди. Буни нафақат Россияда, балки ислом оламида ҳам ёдда тутишади.
*Россияда тақиқланган террорчи ташкилот
Янгиликлар лентаси
0