Шавкат Мирзиёев Таййип Эрдоған билан телефонда суҳбат қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаМирзиёев и Эрдоган провели телефонный разговор
Мирзиёев и Эрдоган провели телефонный разговор - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.05.2022
Oбуна бўлиш
Туркия ва Ўзбекистон президентлари икки давлат муносабатларнинг илдам ва самарали ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этишди.
ТОШКЕНТ, 3 май- Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни Туркия раҳбари Режеп Таййип Эрдоған билан телефонда суҳбат қилди.
Президентлар бир-бирларини ва икки давлат халқини Рамазон ҳайти билан табриклаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилакларини изҳор қилдилар.
Шунингдек, Туркия ва Ўзбекистон муносабатларнинг илдам ва самарали ривожланиб бораётгани ҳам катта мамнуният билан қайд этилди.
Маълумот учун, йил бошидан икки томонлама савдо ҳажми қарийб 20 фоизга ошган. Ўзбекистонда Туркиянинг етакчи компаниялари иштирокида замонавий саноат қувватларини яратиш ва инфратузилмани модернизация қилиш бўйича йирик инвестиция лойиҳалари давом эттирилмоқда. Таълим ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик кенгаймоқда.
Ўзбекистон ва Туркия етакчилари халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар, Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилдилар.
Янгиликлар лентаси
0