"Ялтага йўл" халқаро мусиқа фестивали илк бор Москвада ўтказилмоқда

© Дорога на ЯлтуФестиваль "Дорога на Ялту"
Фестиваль Дорога на Ялту  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.05.2022
Oбуна бўлиш
Эслатиб қўйиш учун: фестиваль Қизил Армиянинг қаҳрамонона халаскорлиги ва дунёни фашизмдан озод қилиш учун тўлаган даҳшатли нархи ҳақидаги тарихий хотирани қайтаришни мақсад қилган.
ТОШКЕНТ, 3 мая - Sputnik. 2022 йилнинг 2 ва 3 май кунлари Москвада биринчи маротаба “Ялтага йўл” халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтмоқда.
Фестиваль доирасида пойтахт марказида, Москва мусиқали театрида 15 мамлакатдан келган вокалчилар Улуғ Ватан уруши ҳақидаги энг машҳур қўшиқларни дунё халқлари тилларида ижро этишади.
Фестивалнинг асосий мақсади - рус мусиқа маданиятига эътибор ва қизиқишни жалб қилиш, совет ва рус қўшиқ санъатининг энг яхши асарларини оммалаштириш, хорижий томошабинларни мусиқий анъаналаримиз, тарихимиз ва қадриятларимиз тизимига жалб қилиш, мусиқа маданиятини улуғлашдан иборат.
Ундан ташқари ушбу фестиваль Қизил Армиянинг қаҳрамонона халаскорлиги ва дунёни фашизмдан озод қилиш учун тўлаган даҳшатли нархи ҳақидаги тарихий хотирасини қайтаришни мақсад қилган.
© Sputnik / РИА НовостиЯлтинская (Крымская) конференция союзных держав
Ялтинская (Крымская) конференция союзных держав - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.05.2022
Ялтинская (Крымская) конференция союзных держав
Фестивальнинг саралаш босқичида хорижлик ижрочилар онлайн саралаш босқичидан ўтади. Ярим финалда улар ўз она тилларида Улуғ Ватан уруши ҳақидаги энг яхши қўшиқларни ижро этади ва якуний гала-концертда рус саҳнаси юлдузлари билан дуэт куйлайди.
2022 йилда "Ялтага йўл" танловига дунёнинг 47 давлатидан 250 та ариза топширилди. Мусобақанинг ярим финалига Хитой, Бразилия, Испания, Эквадор, Исроил, Сурия, Нигерия, Туркия, Аргентина, Ҳиндистон, Эрон, Сербия, Франция, Италия, Корея каби 15 давлат вакиллари етиб келди.
Финал баҳси 3 май куни 19:00да бошланади. Гала-концертда иштирокчилар ҳакамлар ҳайъати баҳолари, 5 000 000 рубль мукофот жамғармаси ва томошабинлар меҳрини қозониш учун курашадилар.
Ушбу концертни жонли эфирда Sputnik саҳифалари ва телеграм канали орқали кузатиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0