Спорт

Ёш шахматчилар ЖЧда олтин ва кумуш медалларни қўлга киритишди

© ЎзАУзбекская шахматистка Умида Омонова
Узбекская шахматистка Умида Омонова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Болалар ва ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионатида дунёнинг 40 давлатидан 330 нафардан ортиқ ёш шахматчи иштирок этди. Ўзбекистондан - 3 нафар.
ТОШКЕНТ, 3 май - Sputnik. Ўзбекистонлик Икки нафар ёш шахматчилар Грециянинг Родос шаҳрида болалар ва ўсмирлар ўртасида рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилишиди. Ўза хабарига асосан.
Сурхондарё шахмат мактаби вакили Умида Омонова (16 ёш) ўз ёш тоифасида жаҳон чемпиони бўлди. Тошкент шаҳри вакили Ҳумоюн Бекмуродов (12 ёш) эса кумуш медаль соҳибига айланди.
© ЎзАУзбекский шахматист Хумоюн Бекмуродов
Узбекский шахматист Хумоюн Бекмуродов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.05.2022
Узбекский шахматист Хумоюн Бекмуродов
Ушбу Жаҳон чемпионатида дунёнинг 40 давлатидан 330 нафардан ортиқ ёш шахматчи иштирок этди. Ўзбекистон шарафини уч нафар ёш шахматчимиз ҳимоя қилди - Ҳумоюн Бекмуродов, Олмос Раҳматуллаев(16) ва Умида Омонова.
Янгиликлар лентаси
0