Ҳодисалар

Икки нафар Ўзбекистон фуқароси ёнғинда қурбон бўлди

© Sputnik / Владимир Буров / Фотобанкка ўтишПожар в Новой Москве
Пожар в Новой Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Москвада икки нафар Ўзбекистон фуқароси ёнғин вақтида лифт ичида қамалиб қолиб вафот этди.
ТОШКЕНТ, 4 май - Sputnik. Москвада содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида 3 киши қурбон бўлди, уларда 2 нафари Ўзбекистон фуқаролари, деб хабар қилмоқда "112" телеграм канали.
Маълум бўлишича, Мытыщи шаҳарчасидаги 9-қаватли уйларнинг бирида кучли ёнғин чиққан. Икки нафар Ўзбекистон фуқаролари ёнғин вақтида лифт ичида қамалиб қолишган ва ҳаво етишмаслигидан қурбон бўлган.
Ёнғин ушбу уйдаги хонадонлардан бирида чиққан. Хонадон эгаси, 58 ёшли Россия фуқароси сигарета билан ухлаб қолган. Ёнғиндан қутилмоқчи бўлган уй эгаси 4 қаватдан пастга сакраган. У кейинчалик шифохонада олган жароҳатлари оқибатида вафот этган.
Янгиликлар лентаси
0