Ҳодисалар

Митишидаги ёнғинда ўзбекистонликлар фуқарони қутқаришга уриниб ҳалок бўлишган

Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистонликлар ёрдамга чақирган эркакни қутқариш учун унинг уйига лифтда кўтарилишмоқчи бўлишган
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Москва вилояти Митиши шаҳрида икки нафар Ўзбекистон фуқаро ёнғин оқибатида ҳалок бўлди.
Россиянинг Москва вилояти бўйича тергов қўмитаси Sputnik мухбирига бу икки ўзбекистонлик фуқарони ёнғиндан қутқаришга уриниш пайтида ҳалок бўлганини тасдиқлади.
Хонадондаги ёнғин сигарета қолдиғи ўчирилмагани сабаб юзага келган. Уйғониб кетган ва ёнғинни кўрган уй эгаси ойнадан ёрдам сўраб бақирган. Икки ўзбекистонлик ўтиб кетаёган бўлишган ва эркакнинг чақириқларини эшитишган. Кейин улар эркакнинг уйига уни қутқариш учун чиқишмоқчи бўлишган. Чиқаётиб лифтда ичида қамалиб қолишган ва ҳаво етишмаслиги оқибатида қурбон бўлишган.
Ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 109 моддаси 3 қисми билан (Эҳтиётсизлик орқасида икки ва ундан ортиқ одам ўлдириш) жиноий қўзғатилган.
Икки нафар Ўзбекистон фуқароси ёнғинда қурбон бўлди
Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан биргаликда уларнинг жасадларини ватанга қайтариш чораларини кўрмоқда.
Янгиликлар лентаси
0