Дунёда

Мустақил Беларуснинг биринчи раҳбари Станислав Шушкевич вафот этди

© Sputnik / Yuri AbramochkinПредседатель Верховного совета Республики Беларусь Станислав Шушкевич
Председатель Верховного совета Республики Беларусь Станислав Шушкевич - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Станислав Шушкевич СССР парчаланганини англатувчи Беловеж шартномасини имзолаган эди.
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Мустақил Беларуснинг биринчи раҳбари Станислав Шушкевич 87 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг рафиқаси РИА Новостига маълум қилди.
“Бу бу ёруғ оламни 3 май куни соат 23:35 да тарк этди, босими кўтарилганди”, - деган агентлик суҳбатдоши.
Қайд этилишича, Шушкевич бошдан кечирилган коронавирус оқибати сабаб вафот этган.
Sputnik Беларусь маълумотларига кўра, сиёсатчи апрель охирида COVID-19 дан сўнг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Станислав Шушкевич 1934 йилда Минскда таваллуд топган. Беларусь давлат университетининг физика-математика факультетини тамомлаган, кейин илмий иш билан шуғулланган.
1991 йили у Беларусь Олий кенгаши раҳбари бўлган ва давлат раҳбари сифатида СССР парчаланганини англатувчи Беловеж шартномасини имзолаган.
Янгиликлар лентаси
0