Туризм

Ўзбекистонда пляж зоналари ташкил этилади

© Sputnik / Magda Gibelli / Фотобанкка ўтишПустые шезлонги с видом на океан в Никарагуа
Пустые шезлонги с видом на океан в Никарагуа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ақчакўл, Ашши кўл, Зикри кўли, Айдаркўл, Тузкон кўли ва Тўдакўл ҳудудларида пляж зоналари ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Ўзбекистонда янги плаж зоналари пайдо бўлади. Бу президент имзолаган тегишли қарорда белгилаб қўйилган.
Пляжлар ҳайвонот дунёсининг яшаш муҳити, хусусан, асосий тўпланиш жойи сифатида белгиланган ҳудудларга кирмайдиган ер майдонларида ташкил этилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Жиззах ва Навоий вилоятлари ҳокимликлари Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Ақчакўл, Ашши кўл, Зикри кўли, Айдаркўл, Тузкон кўли ва Тўдакўл ҳудудларида пляж зоналарини ташкил қилиш учун ер участкаларини 10 йилгача бўлган муддатга белгиланган тартибда ижарага бериш чораларини кўришини керак. Бу топшириқ уч ой ичида бажарилиши керак.
Пляж зоналари ҳудудида экологик ва санитария талабларига жавоб берадиган енгил конструкцияли бино ва иншоотлар барпо этилади.
Марсел ёнингизда: Тўдакўл пляжи очилишидан репортаж
Янгиликлар лентаси
0