Шавкат Мирзиёев ИИВнинг Ситуацион-таҳлилий маркази билан танишди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев в Ситуационно-аналитическом центре
Шавкат Мирзиёев в Ситуационно-аналитическом центре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.05.2022
Oбуна бўлиш
Ситуацион-таҳлилий марказга га "102" тизими, видеокузатув камералари, интернет ва бошқа манбалардан келиб тушаётган маълумотлар автоматлашган тарзда йиғилади ва қайта ишланади.
ТОШКЕНТ, 4 май - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 3 май куни Ички ишлар вазирлигининг Ситуацион-таҳлилий марказида бўлди.
Янги замонавий бино ва илғор ахборот технологиялари, серверлар ва кузатув экранларига эга бўлган марказ ички ишлар органларининг куч ва воситаларини ахборот технологиялари асосида бошқаришга ихтисослашган.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев в Ситуационно-аналитическом центре
Шавкат Мирзиёев в Ситуационно-аналитическом центре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.05.2022
Шавкат Мирзиёев в Ситуационно-аналитическом центре
Президент марказдаги шароитларни кўздан кечирди, иш тизими билан танишди. Бу ерда барча ҳуқуқ-тартибот идоралари ва шошилинч хизматлар маълумотларини интеграция қилиш зарурлигини таъкидлади.
- Бу катта иш. Лекин қамров ва тезкорликни ошириш керак. Одамлар қачон ўзини хавфсиз, эркин сезади? Қачон турист кўпаяди? Жиноятчилик йўқ бўлса, хавфсизлигига ишонса, кўчада тартибдан тозаликкача - ҳаммаси таъминланган бўлса. Бунинг учун барча ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларини бир муштдек интеграция қилиш керак. Бу интеграция кириб борган ҳар бир тармоқ ходимларининг дунёқарашини ўзгартириш зарур, - деди Шавкат Мирзиёев.
Марказни кўздан кечирган президент ушбу тизим учун кадрлар тайёрлаш, туман ва шаҳар ички ишлар бўлимларида замонавий технологиялар билан ишлайдиган таҳлилчилар фаолиятини ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев в Ситуационно-аналитическом центре
Шавкат Мирзиёев в Ситуационно-аналитическом центре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.05.2022
Шавкат Мирзиёев в Ситуационно-аналитическом центре
Шунингдек, ички ишлар тизимида “инсон омилини истисно этувчи” электрон навбат, масофадан мурожаат каби онлайн хизматларни кенг жорий этиш вазифаси қўйилди.
Ундан ташқари Шавкат Мирзиёевга Самарқанд вилоятида йўлга қўйилган “Хавфсиз туризм” дастури намойиш қилинди.
Маълумот учун, Ситуацион-таҳлилий марказга га "102" тизими, видеокузатув камералари, интернет ва бошқа манбалардан келиб тушаётган маълумотлар автоматлашган тарзда йиғилади ва қайта ишланади. Бунинг учун бу ерда 554 террабайт хотирага эга 18 та сервер, катта ҳажмли кузатув экрани, компьютерлар мавжуд.
Ушбу марказ бутун Ўзбекистонда жамоат хавфсизлигини таъминлаш учну хизмат қилади. Хусусан, қоидабузарлик, автотранспорт давлат рақами ёки шахснинг юз қиёфаси орқали тезкор аниқланиб, қидирув ташкил этиш имкони мавжуд. Янги тизим сунъий интеллект ёрдамида ишлайди ва инсон омили минимал даражада, - дейилади ҳабарда.
© Пресс-служба президента УзбекистанаСитуационно-аналитический центр МВД
Ситуационно-аналитический центр МВД - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.05.2022
Ситуационно-аналитический центр МВД
Янгиликлар лентаси
0