Дунёда

“Шольц колбаса эмас” – Бундестаг Украина элчисини чиқариб юборишни талаб қилмоқда

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Фотобанкка ўтишВыборы в Бундестаг
Выборы в Бундестаг - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Украина элчиси телеэфирда Германия канцлерини Украинага ташрифини бекор қилгани учун "хафа бўлган жигар колбаса" деб атаган эди.
ТОШКЕНТ, 4 май – Sputnik. Бундестаг депутати Севим Дагдален Украина элчиси Андрий Мелникни Олаф Шолцни ҳақорат қилгани учун Германиядан чиқариб юборишни талаб қилди, деб ёзмоқда Die Welt нашри.

“Ким ушбу нацизм тарафдорини ҳозироқ мамлакатдан чиқариб юбориш тарафдори бўлмаса, ўз обрўйини йўқотган бўлади”, - деб ёзган сиёсатчи ўз Twitterида.

Эркин Демократик партия (ЭДП) вице-президенти Волфганг Кубиски ҳам Германия канцлер тарафини олди.
“Олаф Щольц колбаса эмас, у Германия Федератив Республикаси канцлери ва Мелник буни ҳурмат қилиши керак”, деди у.
Христиан Демократик Иттифоқи (ХДИ) фракцияси раиси ўринбосари Иоганн Вадедфул ҳам ўз навбатида, Мелникнинг сўзларини ва оҳангини ноўрин ва асоссиз деб атади, чунки бу Украина билан бирдамликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшмайди.
"Бундай оғир вазиятда ҳам дипломатик вакиллар немис расмийларига нисбатан ўзини тўғри тутиши керак. Мелникнинг баёнотлари Украинага ёрдам бермайди", - дея таъкидлади сиёсатчи.
Бироз олдин, AnneWill телеканали эфирида Украина элчиси Германия канцлери Олф Шольцни "хафа бўлган жигар колбаса" деб атаган эди.
Украина Германиядаги элчиси ўзининг нодипломатик чиқишлари билан машҳур бўлган. У бир неча бор Берлиндан Киевни қурол-яроғ билан таъминлашни, Европа Иттифоқи Россия энергия манбааларига эмбарго қўйишни талаб қилган эди. Шунингдек у русларни душман деб билишини тан олган эди.
Мелник, шунингдек, Германия президенти Франк-Валтер Штайнмаерни Россия билан “чамбарчас боғлиқликда” айблаган эди. Айнан шу сабабли президент Зеленский Германия президентини Киевда қабул қилишдан бош тортган ва бу ўз навбатида Шольц ташрифининг бекор қилинишига олиб келган эди.
Олаф Шольц Киевга келишдан бош тортди
Немис оммавий ахборот воситалари Украина элчиcининг сўзларига эътибор бериб, аксарият ҳолларда унинг лаёқатсизлигини таъкидлаган.
Янгиликлар лентаси
0