Дунёда

Бразилиянинг собиқ президенти Украинадаги вазиятда АҚШ ва ЕИ айбдор деб ҳисоблайди

© Sputnik / Павел ЛисицынПрезидент Бразилии Луис Лула да Силва, архивное фото
Президент Бразилии Луис Лула да Силва, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Лула да Силва Украинада юзага келган вазиятда АҚШ ва Европа иттифоқининг айби бор деб ҳисоблайди.
ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Бразилиянинг собиқ президенти Лула да Силва АҚШ ва Европа иттифоқи Украинадаги вазият учун ўзининг жавобгарлик улушига эга деб ҳисоблайди.
“Украинага бостириб киришнинг сабаблари нима? НАТО? АҚШ ва Европа айтишлари мумкин эди: “Украина НАТОга кирмайди”. Муаммо ҳал бўлган бўларди”, - деди Бразилиянинг собиқ раҳбари “Time” нашрига берган интервьюсида.
Лула да Силванинг фикрича, Брюссель ҳам Украинани ЕИга таркибига қўшиш режаларини жадаллаштиришдан воз кечиши керак эди ва бу вазият кескинлашининг олдини олишга ёрдам берган бўларди.
Украина учун қурол-яроғ ортилган НАТО транспорти йўқ қилинади – Шойгу
“Европаликлар бир тўхтамга келиб, дейишлари мумкин эди: “Йўқ, ҳозир Украинанинг ЕИга қўшилиши учун қулай фурсат эмас, келинг, бир оз кутамиз”. Улар олов устига мой сепмасликлари керак эди”, - дея қўшимча қилди у.
Шунингдек, собиқ президент Ғарбнинг Россия билан мулоқот олиб боришга иштиёқи бўлмагани қайд этди. “Улар ҳатто уриниб кўришмади. Музокаралар деярли олиб борилмоқда”, - деди сиёсатчи ва хоҳиш бўлган тақдирда вазият ечимини излашга оид музокаралар 10, 15 ёки 20 кун, ҳатто бир ой” давом этган бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
"Совуқ урушнинг меваси": Хитойда НАТОни тарқатиб юбориш кераклиги ҳақида айтилди
Лула да Силванинг сўзларига кўра, АҚШ президенти Жо Байден Украинадаги вазиятда ўзини нотўғри тутган. АҚШ бунинг олдини олиши ва бунинг юз беришига йўл қўймаслиги мумкин эди.
Бразилиянинг собиқ президенти Байден Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар учун Москвага учиб келиши керак эди. Байден Украинанинг НАТОга кириши режаларидан воз кечишини аниқ қилиб айтиши керак эди. Собиқ раҳбари бундай қарорни Москвага ён бериш деб ҳисобламайди.
Янгиликлар лентаси
0