Жамият

Ўзбекистоннинг электрон рақамли харитаси ишга туширилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев провел видеоселекторное совещание по реформированию системы скорой помощи
Президент Шавкат Мирзиёев провел видеоселекторное совещание по реформированию системы скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Барча тез ёрдам транспортлари навигация тизимига уланади.
ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Йил якунига қадарЎзбекистоннинг электрон рақамли харитаси ишга туширилиб, барча шошилинч хизматлар билан интеграция қилинади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.
Шунингдек, давлат раҳбари йил якунига қадар 10 мингта кўчага ном бериш ишларини якунлашни топширди.
2022—2025 йилларда тез тиббий ёрдам тизимидаги барча “Damas” ва бошқа эскирган машиналар замонавий автомобилларга алмаштирилади.
Хусусан, 2022 йилда 890 та, 2023 йилдан бошлаб ҳар йили 450 тадан янги автомобиль, жумладан, реанимация машиналари олиб берилади. Барча тез ёрдам транспортлари навигация тизимига уланади. Келгуси 3 йилда тез тиббий ёрдам автопарки тўлиқ янгиланади. Бунинг натижасида чақирувларга етиб бориш вақти 3 баробарга қисқаради.
Тез тиббий ёрдам ходимларини рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади
"Ўзавтосаноат" олдига жорий йилда олиб берилиши лозим бўлган машиналарни ўз вақтида ишлаб чиқариб, етказиб бериш вазифаси қўйилган.
Янгиликлар лентаси
0