Жамият

Қорақалпоғистонга сақоқушлар учиб келди - фото

Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
“Судочье-Акпеткей” давлат буюртма қўриқхонасининг ходимлари Қизил китобига киритилган сақоқушлар галасини тасвирга олишга муваффақ бўлишди.
ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. “Судочье-Акпеткей” давлат буюртма қўриқхонасига сақоқушлар учиб келди. Бу ҳақда қўриқхона матбуот хизмати хабар берди.
“Судочье-Акпетки” давлат буюртма қўриқхонаси инспекторлари қўриқхона ҳудудида мунтазам равишда назорат тадбирларини амалга оширмоқда.
Ўрганишлар жараёнида ҳудудда турли жониворлар, қушлар аниқланиб, инспекторлар томонидан фотокамераларга муҳрланди.
“Қўриқхона ходимлари томонидан навбатдаги мониторинг ишлари олиб борилди. Ўрганишлар давомида пушти сақоқушлар галасини тасвирга олишга муваффақ бўлинди”, - дейилади хабарда.
Пушти сақоқуш заиф, қисқариб бораётган, учиб ўтувчи-уяловчи тур саналади. Бу қуш Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.
© Фото: “Судочье-Акпеткей” давлат буюртма қўриқхонаси
“Судочье-Акпеткей” қўриқхонасига сақоқушлар учиб келди - Sputnik Ўзбекистон
1/4
© Фото: “Судочье-Акпеткей” давлат буюртма қўриқхонаси
“Судочье-Акпеткей” қўриқхонасига сақоқушлар учиб келди - Sputnik Ўзбекистон
2/4
© Фото: “Судочье-Акпеткей” давлат буюртма қўриқхонаси
“Судочье-Акпеткей” қўриқхонасига сақоқушлар учиб келди - Sputnik Ўзбекистон
3/4
© Фото: “Судочье-Акпеткей” давлат буюртма қўриқхонаси
“Судочье-Акпеткей” қўриқхонасига сақоқушлар учиб келди - Sputnik Ўзбекистон
4/4
Маълумот учун, “Судочье-Акпетки” давлат буюртма қўриқхонаси Қорақалпоғистонда жойлашган. Унинг умумий майдони 280 507 гектарга тенг.
Ҳозирда қўриқхона ходимлари сув атрофида яшовчи қушлар, ноёб, йўқ бўлиб кетиш хавфи остида бўлган балиқлар, йиртқич қушлар ва сут эмизувчи ҳайвонларни сақлаб қолиш ҳамда уларни қайта кўпайтириш каби ишлар билан шуғулланиб келмоқда.
Янгиликлар лентаси
0