Қозоғистонда учта янги вилоят ташкил этилди

© Sputnik / Sergey Pyatakov / Медиабанкка ўтишВид на Нур-Султан, фото из архива
Вид на Нур-Султан, фото из архива - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2022
Oбуна бўлиш
Қозоғистонда учта янги минтақа ташкил этилди ҳамда Олмаота вилоятининг маъмурий маркази кўчирилди.
ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Қозоғистонда учта янги Абай, Жетису, Улитау вилоятлари ташкил этилди. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев тегишли фармонни имзолади.

Абай вилояти

Маъмурий маркази Семей. Вилоят таркибига Шарқий Қозоғистон вилоятидан Оқсуат, Абай, Аяғоз, Бескарағай, Бородулуха, Жарма, Уржар, Кўкпекти туманлари, Семей ва Курчатов шаҳарлари киритилди.

Жетису вилояти

Талдиқўрғон вилоятнинг маъмурий маркази. Олмаота вилоятидан янги ҳудудга Оқсув, Алакол, Ескелдин, Каратал, Кербулак, Коксу, Панфилов, Саркан туманлари ҳамда Талдиқўрғон ва Текели шаҳарлари киради.

Улитау вилояти

Улитау вилояти эса Қарағанда вилоятидан ажратилган Жанаариқ, Улитау туманлари ҳамда Жезқозған, Каражала ва Сатпаев шаҳарларини ўз ичига олади. Унинг маркази Жезқозған шаҳри бўлади.
Ҳукуматга Олий суд, Олий суд Кенгаши ва давлат органлари билан биргаликда бир ой муддатда ушбу фармонни амалга ошириш учун ташкилий чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш ва бошқа чораларни кўриш топширилди.
Бундан ташқари, Олмаота вилоятининг маъмурий маркази Талдиқўрғондан Қўнаев (аввалги Капшағай) шаҳрига кўчирилди.
Янгиликлар лентаси
0